ПСКОВ ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1944 й. 23 авг. да ташкил этилган. Шим.-Ғарбий федерал округига киради. России Европа қисмининг шим.ғарбида жойлашган. Майд. 55,3 минг км2. Аҳолиси 760,9 минг киши (2002), асосан, руслар, шунингдек, украин, белорус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 66,1%. Маркази — Псков ш. Бошқа йирик шаҳарлари — Великие Луки, Остров. Псков вилояти таркибида 24 маъмурий туман, 14 ша-ҳар, 14 шаҳарча бор.
Вилоят ҳудудининг асосий қисми текислик. Луг (шим.-ғарбда), Судом (шаркда), Бежаниц (жан.-ғарбда, бал. 338 м гача) қирлари мавжуд. Оҳактош, доломит, мергель, гипс, турли гиллар ва б. конлари, торф катламлари бор. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —7°, июлники 17°. Йилига 650 мм ёғин тушади. Вегетация даври 120—130 кун. Йирик дарёлари: Великая ва унинг ирмоклари: Сороть, Череха, Пскова, Исса ва б. Йирик кўллари: Псков, Чудь; 1,5 мингдан зиёд майда кўл бор. Псков вилояти жанубий тайга ва аралаш ўрмонлар зонасида жойлашган. Тупроклари, асосан, подзол ва ботқоқ, дарё водийларида аллювиал-ўтлоқи тупроқ, Ўрмонлар вилоят ҳудудининг 25% га яқинини эгаллайди. Лось, қобон, оқ товушқон, тулки, ўрмон сувсари яшайди. Қушлар, дарё ва ҳавзаларда лешч, судак, чўртан, сиг, налим каби балиқ кўп. Себеж миллий боғи мавжуд.
Саноатининг асосий тармоқлари: машинасозлик, асосан, электротехника (Россияда ишлаб чиқариладиган кичик қувватдаги электродвигателларнинг 1/3 кисми, ҳамда пайвандлаш ас-боблари, автомобиллар учун электротехника ускуналари, уй-рўзғор электр асбоблари, электр кабель, автомат телефон стялари, радиодеталлар), енгил (зиғир толаси, тикувчилик, трикотаж), озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари. Энг йирик корхоналари: «Плескова» (радиодеталлар), «Псковэлектромаш», «ЭЛВО» (юқори вольтли аппаратура); «ТЭСО» (пайвандлаш ускуналари), «Авар» (автоэлектр-арматура), Великие Луки локомотив таъмирлаш з-ди, механика узатмалари (тишли ғилдирак, редуктор) з-длари, «Импульс» (ишкррли аккумуляторлар), Псков зиғир к-ти, Великие Лукида трикотаж ф-каси, Дедович иссиклик электр стяси. Бош саноат мар-казлари — Псков, Великие Луки, Остров, Невель ш. лари. Қ. х. да зиғирчилик, картошкачилик, сабзавотчилик, сут чорвачилиги ва чўчқачилик ривожланган. Сули, емхашак экинлари экилади. Т. й. уз. 1092 км, қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 9943 км. Чудь ва Псков кўлларида ҳамда Великая да-рёсининг қуйи оқимида кема қатнайди. Псковда халқаро аэропорт бор. 2 олий ўқув юрти, 10 музей, 2 театр ва филармония ишлаб турибди. Хилово бальнеобалчиқ курорти, Избор табиий-меъморий қўриқхонаси, Пушкин қўриқхонаси мавжуд.