ПЯРНУ (1917 й. гача расмий номи — Пернов) — Эстониядаги шаҳар. Пярну дарёси Рига қўлтиғига қуйилиш жой-ида. Денгиз порти ва даре пристани. Денгиз бўйи иқлим ва балчиқ курорти. Ёзи мўътадил илиқ (июлнинг ўртача т-раси 17°), қиши мўътадил юмшоқ (янв. нинг ўртача т-раси —5°); йилига 540 мм ёғин ёғади. Балиқ консервалаш, зиғир тола тўқимачилик к-тлари, машинасозлик, озиқ-овқат ва ўрмон саноати корхоналари, драма театри, ўлкашунослик музейи, шоира Лидия Койдуланинг мемориал музейи (1945), туристик база мавжуд. Шаҳар 13-а. дан маълум, рус солномаларида Пернава номи билан тилга олинади.