ПЎЛАТОВ Суръат Обидович

ПЎЛАТОВ Суръат Обидович (1931. 23.10, Тошкент) — актёр, хонанда (драматик баритон). Ўзбекистон халқартисти (1991). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1952). 1952—56й. лар Кдш-кддарё театрида актёр, бош реж. (1955 — 56), 1956 й. дан Муқимий театрида актёр. П. ижоди қахрамонларидаги эзгу туйғулар, кучли психологик талқини, уларнинг ички кечинмаларини очищда чиройли мусиқий хонишлар б-н тўлдириши, ўзига хос ижроси билан ажралиб туради. Равшан («Равшан ва Зулхумор»), Ҳайдар («Нурхон»), За-фар («Зафар»), Тешабой («Тошболта ошиқ»), Азиз («Фарғона ҳикояси»), Пўлат («Зарафшон қизи»), Нодир («Гули сиёҳ»), Армон («Қизбулоқ»), Норқўзи («Ёшликда берган кўнгил»), Усмонали («Навоий Астрободда»), Ота-изор («Мангу машъал»), Кул («На малакман, на фаришта»), Ота («Девона») каби 200 дан ортик, роль ижро этган. Хонанда сифатида «Янгра созим», «Севги ниҳоли» , «Очил гулим», «Наъматак», ] «Бает IV» «Парвона бўлибман», «Ақли расо бўлсин», «Йигит ва қиз дуэти», «Отма-гай тонг», «Абдурахмонбеги» каби қўшиқ ва ашула йўллари билан танилган. Пўлатов теле-визион ва видеофильмлар, телепостановка ва теленовеллалар («Наъматак», «Гул ва инсон», «Қоракўз», «Кўнгил кўчалари», «Суд давом этади», «Бир гўзал бормиш» ва б.) да бир канча роллар ижро этган. Шунингдек, кинода («Гулистондан жудо», «Кўзларим йўлингда», «ким жин-ни» ва б.) ҳам суратга тушган. 1960 й. дан «Табассум» радиожурналининг бошловчиларидан, дубляж санъатида ҳам баракали ижод қилган. Пўлатов ҳақида «Санъатга бахшида умр» (реж. Ш. Хўжа-ев) фильми ишланган. «Шухрат» медали билан мукофотланган (1995).


Кирилл алифбосида мақола: ПЎЛАТОВ Суръат Обидович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты