ПЎЛАТХОН ҚЎЗҒОЛОНИ

«ПЎЛАТХОН» ҚЎЗҒОЛОНИ — Кўқон хонлигица хон ва унинг амалдорлари зулмига ва чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кўтарилган халқ қўзғолони (1873—76). Раҳбари — Исҳоқ Ҳасан ўғли (1844 — Марғилон — 1876). Исҳоқ Ҳасан Қўқондаги Тунқатор мадрасасида ўқиган. Андижондаги масжидда имомлик қилган, савдо-гарлик б-н ҳам шуғулланган. Тошкентга келиб, Абдулмўмин оталиқ билан танишгач, шу ерда вақтинча яшаб қолади. 1872 й. Шер Додҳо бошлиқ бир гуруҳ қўқонликлар Самарқандда истиқомат қилаётган Пўлатбекни (Олимхоннннг невараси) Қўқонга таклиф қилиб, уни хон қилиб кўтаришга ваъда қилишади. Лекин, Пўлатбек бу таклифни рад этади. Шундан сўнг қўқонликлар Тошкентга келиб, Абдулмўмин оталиқ билан уч-рашганлар. Уларнинг илтимосига кўра, Исҳоқ Ҳасан «Пўлатхон» номи билан қўзғолонга бошчилик қилишга рози бўлган ва Наманганга келиб қўзғолонга раҳбарлик қила бошлаган. Унинг томонига йирик бой ва ҳарбийлар, ҳагто Худоёрхоннтт ўғли ва б. қариндошлари ҳам ўтган. 1875 й. 22 июлда Худоёрхон Тошкентга қочишга мажбур бўлади. Хон тахтига «Пўлатхон» ва Худоёрхоннинг катта ўғли Насриддинбеклар асосий даъвогарлар эди. 1873 й. да қирғизлар «Пўлатхон»ни Қўқон хони деб эълон қилган эдилар. Аммо, Худоёрхон Тошкентга қочгандан кейин Абдураҳмон офтобачи Насриддинбекни хон деб эълон қилиб тахтга ўтқизган. Шу сабабли «Пўлатхон» Абдураҳмон офтобачи ва Насриддинхонларга қарши курашни бошлаб юборади. Оқибатда, Қўқон хонлигида икки ҳокимиятчилик пайдо бўлади. Бунинг олдини олиб, кучларни бирлаштириш мақсадида Абдураҳмон офтобачи 1875 й. 7 авг. да Чор Россияси мустамлакачиларига қарши ғазавот эълон қилади ва халқ озодлик ҳаракатини бошлаб юборади. «Пўлатхон» бу ҳаракатни қўллаб қувватлайди, аммо қўшинини жангга олиб кирмайди. 1875 й. 23 авг. да Махрам қалъаси остонасида руслар билан Абдураҳмон офтобачининг қўшини ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Қўқонликлар мағлубиятга уч-райди. К. П. Кауфман қўзғолончиларни бирин-кетин тормор этиб, Қўқон, Марғилон ва Уш ритрини жангсиз босиб олган. 1875 й. 22 сент. да Кауфман Марғилон ш. га Насриддинхонни таклиф қилиб, аҳоли учун жуда оғир бўлган шартномага имзо чектиради. На-тижада, аҳоли Насриддинхонга қарши қўзғолон кўтаради. Насриддинхон Тошкентга қочишга мажбур бўлади. «Пўлатхон» расман Қўқон хони деб эълон қилинади. Абдураҳмон офтобачи ҳам уни тан олади . «Пўлатхон» билан ярашиб ҳарбий кучларини бирлаштиради. Рус аскарлари билан бўлган жангларда кучлар тенг бўлмагани натижасида «Пўлатхон» мағлубиятга учрайди. 1876 й. 1 мартда Марғилон ш. да дорга осиб ўлдирилади.

Ад.: Бобобеков Ҳ. Н., Пўлатхон қўзғолони, Т., 1996; Қўқон тарихи, Т., 1996.


Кирилл алифбосида мақола: ПЎЛАТХОН ҚЎЗҒОЛОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
БУХОРО ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты