ПЎЛКАН

ПЎЛКАН Муҳаммад Жомрот ўғли (1874 — Самарқанд вилояти Хатирчи тумани Қатағон қишлоғи — 1941) — шоир, достончи. Қўрғон достончилик мактаби вакили. Жассоқ бахши (19-а.) нинг шогирди. Ёшлигидан етимликда ўсган, дўмбира чертишни, достон ва термалар айтишни ўрганган. 25 ёшида етук достончи сифатида та-нилган. Пўлкан 70 дан ортиқ халқ достонларини ёд билган ва куйлаб келган: «Гўрўғли» туркумидаги достонлар, «Қиронхон», «Орзигул», «Алпомиш», «Ёдгор», «Рустам» туркуми ва б. Ре-пертуарлари мавзу ва жанр жиҳатидан турли-туман бўлиб, уларда ўзбек хал-қининг ўтмишидаги ҳаёти, урф-одатлари, интилиши ва орзу-умидлари ифодаланган. «Ҳасан батрак» (1927) достонида ўзбек меҳнаткашларининг ер ва сув ҳақидаги орзу-тилаклари, бу йўлдаги кураши акс этган. Пўлкан куйлаган анъанавий достонлар ҳам ғоявий ва бадиий юксаклиги билан ажралиб туради. Пўлкан ижоди ўзбек фольклори тараққиётида муҳим босқич бўлди.

Ac: Гўрўғлининг туғилиши, Т., 1967; Гулнор пари, Т., 1967; Ҳиломон. Гўрўғли туркуми достонларидан. Т., 1970; Ҳасанхон, Т., 1976.

Ад.: Афзалов М., Пўлкан шоир, Т., 1955; Пўлкан шоир, Мақолалар тўплами, Т., 1976.


Кирилл алифбосида мақола: ПЎЛКАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГЎРЎҒЛИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
АЛПОМИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты