ҚОПЧИҒАЙ АДИРИ

ҚОПЧИҒАЙ АДИРИ — Фарғона ботиғининг жан. қисми (Фарғона вилояти)даги адир. Жан. дан Ёрмозор адирорти ботиғи, шим. дан Сўх, Аравон-Шаҳрихон дарёлари ёйилма консуслари билан ўралган. Жан.-ғарбдан шим.-шарққа 20 км га яқин масофага чўзилган, эни 1—1,5 км. Энг баланд жойи 735 м. Жан.ғарбга пасайиб боради. Шим. ён бағри қияроқ. Ён бағирлари кўплаб қуруқ сой ва жарликлар билан кесилган. Тектоник жиҳатдан брахиан-тиклиналь структура. Тўртламчи даврда янги тектоник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган. Палеоген, неоген ва тўртламчи давр конгломератлари, гиллари, шағал тошлардан ташкил топган. Булар лёссимон жисмлар билан қопланган. Иқлими континентал. Ёзи иссиқ, 200—250 мм ёғин тушади. Бўз тупроқлар тарқалган, ранг, қўнғир-бош, шайтонкавуш ва б. ўсимликлар ўсади. Ҳайвонлардан каламуш, қўшоёқ, бўрсиқ, жайра, тулки, илонлар, калтакесаклар ва б. учрайди. Адир ҳудуди яйлов сифатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОПЧИҒАЙ АДИРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЯНЎПАН
ТОЛМОЗОР АДИРИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты