ҚОРАЧОЙЛАР

ҚОРАЧОЙЛАР (ўзларини қорачайлилар деб аташади) — туркий халқ. асосан, РФнинг ҚорачойЧеркасия Республикаси ва Ставрополь ўлкасида яшайдилар. РФ да 192 мингдан ортиқ (2002). Қорачойларнинг кичик гуруҳлари Ўрта Осиё, Қозоғистон, Туркия, Сурия ва АҚШда яшайди. Қорачой тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар. Қорачойларнинг шаклланишида Шим. Кавказнинг маҳаллий тоғлиқ қабилалари ҳамда булғор, қипчоқ ва аланлар қатнашган. Сўнгги ўрта асрларда Қ. Катта Кабарда таъсирида бўлганлар. 1828 й. Россия империяси таркибига кирганлар. 1943 й. Қ. ўз юртидан ЎртаОсиё ва Қозогистонга мажбуран кўчирилганлар. 1957 й. Қ. ўз жойларига қайтиб келганлар. Асосий машғулотлари яйлов чорвачилиги ва деҳқончилик бўлган.

Ҳунармандчиликнинг ҳар хил турлари; зардўзлик, намат и. ч., ёғоч ўймакорлиги, ғилам тўқиш, сангтарошлик ва ҳ. к. ривожланган.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРАЧОЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТУРКИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты