ҚУТУРҒУРЛАР

ҚУТУРҒУРЛАР — қад. туркий қабилалардан бири. Булғор қабилалари гуруҳига кирган. Қутурғурлар номи 5-а. охири — 6-а. бошларида манбаларда илк бор учрайди. Бу даврда улар Днепр ва Дон дарёларининг қуйи оқимлари атрофида кўчиб юрган. Византия империяси ҳудудларига тинимсиз ҳужум уюштирган. 558 й. Қ. ҳукмдори Заберган ҳагто Константинополга юриш қилган. Византия уларга қарши Азов денгизи атрофида кўчиб юрган бошқа булғор қабиласи — утургурлартл гижгижлаган ва натижада улар ўртасида кураш узоқ давом этиб ўзаро қирилиб кетишга олиб келган. 560 й. Қ. аварлар томонидан бўйсундирилган ва кейинчалик улар Шарқий, Марказий ва Жан.-Шарқий Европа қабила ва халқлари таркибига сингиб кетган.

Ад.:Артамонов М. И., История хазар. Л., 1962.


Кирилл алифбосида мақола: ҚУТУРҒУРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
УКРАИНА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты