ҚЎҚОН ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

ҚЎҚОН ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ, Муқимий номидаги Қўқон педагогика институти — педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1931 й. янв. да кечки пед. институти номи билан ташкил этилган. 1939 й. дан Ўқитувчилар ин-ти, 1943 й. дан Хотинқиз ўқитувчилар ин-ти деб аталган. 1954 й. дан ҳоз. номда. 1943 й. окт. да Муқимий номи берилган. Ин-тда 9 ф-т (мат. ва информатика, физика-техника, кимё-геогр., ўзбек тили ва адабиёти, чет тили, пед., жисмоний тарбия, тарихҳуқуқшунослик, мусиқа), 26 кафедра, 13 бўлим (маънавият ва маърифат; ўқув жараёни сифатини назо-рат қилиш; илмий; ўқув; ахборот технологиялари; таъминот; режалаштириш; кадрлар; махсус; меҳнат муҳо-фазаси; техник; хўжалик; сиртқи), 25 ўқув ва 1 илмий лаб., кутубхона (220454 асар) ва ўқув зали бор (2005). Ин-т 16 таълим йўналиши (мат. ва информатика; физика ва астрономия; кимё ва экология; биол. ва инсон ҳаётий фаолияти хавфсизли-ги; геогр. ва иқгисодий билим асослари; тарих; пед. ва психология; мусиқий таълим; ўзбек тили ва адабиёти; инглиз тили; рус тили ва адабиёти; миллий истиқлол ғояси ҳамда ҳуқуқ ва маънавият асослари; бошлангич таълим ва спорт тарбиявий иш; мактабгача таълим ва болалар спорти; жисмоний тарбия ва жисмоний маданият; меҳнат таълими) бўйича бакалав-рлар, 3 ихтисослик (мат., физика, ўзбек тили ва адабиёти) бўйича магистрлар тайёрлайди. Ин-тда 1998 й. дан аспирантура фаолият юритади. 2004/05 ўқув йили ин-тда 7086 талаба таълим олди, 444 проф.-ўқитувчи, жумладан, 11 фан д-ри ва проф., 88 фан номзоди ва доцент ишлади. Ин-т фаолияти И. Расулов, О. Бозоров, М. Мукаррамов, Ҳ. Бобобеков ва б. проф.-ўқитувчилар номи билан боглиқ. Ин-т ташкил этилгандан бери 30755 мутахассис тайёрлади (2005).


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОН ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ҲИНДИСТОН
МУСИҚА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты