ҚЎҚОН ТЕАТРИ

ҚЎҚОН ТЕАТРИ, Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар мусиқали драма театри — Ўзбекистондаги кўҳна театрлардан бири. 1919 й. Ҳамза ташаббуси билан ташкил топган. 1920 й. округ театрига, 1924 й. дан давлат театрига айлантирилган. Репертуари, асосан, Ҳамза асарлари: «Бой ила хизматчи», «Туҳматчилар жазоси», «ким тўғри», «Заҳарли ҳаёт» ҳамда М. Уй-ғурнинг Т«уркистон табиби», Н. Гоголнинг У«йланиш» спектаклларидан ибо-рат бўлган. 1929 й. театрга Ҳамза номи берилган. 1931 й. дан театр қайта ташкил қилиниб, драма ва мусиқали спектакллар қўя бошлаган. «Зафар» (У. Но-сир), «Шоҳи сўзана», «Оғриқ тишлар» (А. Қаҳҳор), «Ревизор» (Н. Го-голь), «Икки бойга бир малай» (К. Гольдони), «Момақалдироқ» (А. Ос-тровский) каби драматик, «Лайли ва Мажнун» (Хуршид; Т. Содиқов, Н. Миронов мусиқаси), «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид; В. Успенский, Г. Мушель), «Нурхон» (К. Яшин; Т. Жалилов, Г. Собитов) сингари мусиқали асарлар билан репертуари бойи-тилган. 1961 й. дан драма театри деб юритила бошлаган. 1978 й. дан ҳоз. номда. Л. Саримсоқова, М. Аҳмедов, С. Аҳмедов, С. Каримова, 3. Мирзатов, М. Қўлдошев, О. Ҳасановлар шу театр са\насида ижод қилганлар. Театр жамоаси 1987 й. янги замонавий бинога кўчиб ўтган.

Театр мустақиллик йилларида томошабин талабига мос, янгича талқинга бой, турфа мавзуларни ўз ичига олган спектакллар яратишда изланди. «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла, Т. Жа-лилов), «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин, Т. Исломов), «Жонли тузоқ» (Г. Мдивани), «Уфқ (С. Аҳмад), «Муҳаббат қасри», «Қўқоннинг ўн икки дарвозаси», «Башар алломаси» (Н. Абдуллаев), «Увайсий» (Ҳ. Абдуҳакимова), «Ҳасан Кайфий» (Ғ. Ғулом асари асосида М. Жўраев), «Боғ» (Н. Аббосхон), «Берк кўча» (Ж. Маҳмудов) ва б. сўнгги йиллар яратилган энг яхши спектакллардир.

Театрнинг сўнгги йиллар ривожланишида драматург Нурилла Абдул-лаев ҳамда актёр Рашидхон Содиқовларнинг хизматлари катта. Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова, артистлардан Маҳмуджон Юсупов, Дилшод Аҳмадиллаев, Равшан Иброҳимов, Баҳромжон Раҳимов, Юнусали Халилов, Ҳалимжон Ортиқов, Сабоҳиддин Эргашев, Наргиза Ғози-ева, Одинахон Бегматова ва б. театрнинг етакчи ижодкорларидир. Театрнинг бош реж. и ва бош рассоми Азимжон Азизов.

Эсон Ўринов.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОН ТЕАТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖИЗЗАХ ТЕАТРИ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИ
МУҚИМИЙ ТЕАТРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты