ҚЎҚОНГУЛ, қашқаргул, астра — мураккабгулдошлар оиласига мансуб икки туркум ўсимликларнинг умумий номи. 200 тури маълум. Шим. ва Жан. Америкада, Африка, Осиё ва Европада кенг тарқалган. СаШз1ерЬизнинг ягона тури — хитой ёки бир йиллик Қўқонгул (С. спшепз15) Хитой ва Японияда ёввойи ҳолда ўсади, гуллари йирик, саватчага йиғилган, ранги бинафша, қизил, оқ, июлдан то кузгача очилади. Бир йиллик қатқат гулли ва б. хиллари манзарали Қўқонгулнинг уруғбошиси ҳисобланади. 4 мингга яқин маданий нави бор. Улар бир-биридан шакли, туси, бўйи ва гулларининг жойла-шиши билан фарқ қилади. Қўқонгулнинг иккинчи Аз1ег туркуми турларининг барглари оддий, кетма-кет жойлашган кўп йиллик ўтлардан ташкил топган. Гуллари, саватча, тўпгулларга йиғилган. Тундрадан то ўрмон зонасигача бўлган ямловлар, даштлар, тоғ зоналарида ўсади. Уруғидан кўпайтирилади. Ҳовли, боғларда, хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.