ҚЎҒА

ҚЎҒА, чакан — қўғадошларга мансуб кўп йиллик илдизпояли ўсимлик. Пояси тик ўсади, цилиндрсимон йўғон, бўйи 2—3 м. Барглари кенг тасмасимон. Гуллари майда, айрим жинсли, гулқўрғонсиз, қўнғир тусли тўпгулга йиғилган. Эр-как гуллари тўпгулнинг юқори қисмида, урғочи гуллари эса ост қисмида жойлашган. Илдизпояси серкрах-мал, ер бағирлаб ўсади. Июньсент. да гуллайди ва мевалайди. Меваси ёнғоқ-ча. Учмали майда уруғлари шамол воситасида тарқалади. Уруғидан ҳамда илдизпояларидан кўпаяди. Ўрта Осиёдатарқалган. Ботқоқ жойларда, сув омборлари, ариқлар ва ташлама каналларнинг қирғоқларида, тўқайзорларда ўсади. Шоли майдонларини иф-лослайди.

Кураш чоралари: ер илдизпоя жойлашган чуқурликкача ҳайдалади ва сўнгра илдизпо-ялар йиғиштириб олинади. Суғориш системасидаги каналлар тозаланади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҒА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
АМУДАРЁ
ИТАЛИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты