ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ

ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ — театр санъа ти тури, Чодир ичида ёки парда ортида яширинган актёр-қўғирчоқбозлар томонидан ҳаракатга келтириб кўрсатиладиган қўғирчоқлар томошаси. Қўғирчоқларнинг тури (тўла, ясси, шартли ёки натурал), бошқариш тизими (ип билан бошқариладиган, қўлга кийиладиган, сояси тушириладиган, симли ва механик) ва катта-кичиклиги (бир неча сантиметрдан тортиб одам бўйидан ҳам юқори қўгирчоқлар) билан боғлиқ ҳолда хилма-хил шакллари юзага келган. Миллий анъаналар, шарт-шароит, драматургик ва саҳнавий мақсадлар ҳам Қўғирчоқ театри томошаларининг шакли ва мазмунига таъсир кўрсатади. Инсон характери, жамият ҳаётини ёрқин ва умумлашма тарзда акс эттириш, мажоз, саҳнавий бўрттирма Қўғирчоқ театрида сатирик ҳамда қаҳрамонлик йўналишлар қарор топишини таъминлаган. Қўғирчоқ театри табиатни илоҳийлаштириш каби маросимларга бориб тақалади. Геродот, Ксенофонт, Аристотель, гораций, Аврелий ва б. нинг маълумотлари бўйича 5—6-а. лардаёқ Қўғирчоқ театри пайдо бўлган. Шарқда Қт. нинг барча шакллари мавжуд бўлган, бироқ шундан соя театри (Ўзбекистон ҳудудида «Фо-нус хаёл» деб юритилган) кенг тарқалган. Индонезияда 11—12-а. ларда симлар билан бошқариладиган қўгирчоқ томошалари бўлган. Шаркда ҳамон Қўғирчоқ театрининг анъанавий турлари ва шакллари яшаб келади. Ғарб мамлакатларида эса 19-а. нинг ўрталаридан бошлаб халқ Қ. т. инқирозга учраб, унинг ўрнида янги типдаги, ёзма драма асосида иш олиб борувчи ҳаваскорлик ва ярим профес-сионал труппалар майдонга кела бошлади. 20-а. бошида Россиядаги халқ Қўғирчоқ театри давр талабларига жавоб беролмай қолди. Бироқ унинг анъаналари, тажри-баси янги шаклдаги Қт. нинг яратилишида муҳим аҳамият касб этди. 1924 й. Е. С. Деммени раҳбарлигидаги Ленинград Қ. т., 1931 й. да С. В. Образ-цов раҳбарлигидаги Марказий Қўғирчоқ театри ташкил қилинди.

Ўзбекистонда Қўғирчоқ театри ўтмишда тараққий этган бўлиб, унинг «чодир хаёл», «чодир жамол», «фонус хаёл» турлари фаолият кўрсатиб келган. Мустамлака ва совет даврида ҳам халқ қўғирчоқбозларининг 40 га яқин тўдаси (ҳар тўдада қўғирчоқбоз, корфармон, 2—3 созанда бўлган) иш олиб борган. Янги шаклдаги Қўғирчоқ театри ҳаваскорлиги 20-а. нинг бошларидан бошланган. 1939 й. Тошкентда Республика қўғирчоқ театри, 1968 й. Андижонда «Лола» театри ташкил топди. Ўзбекистонда 10 та давлат тасарруфидаги ва кўплаб ҳаваскор қўғирчоқтеатрлари фаолият кўрсатади (2005).

Ад.: Гаврилов М. Ф., Кукольный театр Узбекистана, Т., 1928; Қодиров М ., Халқ қўғирчоқ театри, Т., 1972; Узбекский традиционый театр кукол, Т., 1979; Смирнова Н . И ., Искусство играюших кукол, М., 1983.

Муҳсин Қодиров.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
БУЮК БРИТАНИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты