РАҚС

РАҚС — санъат тури. Бунда (раққоса)нинг гармоник тана ҳаракати ва ҳолатлари, пластик ифодавийлиги ва юз имоишоралари, ритм, темп, композиция орқали образ яратиш Рақснинг асосий воситасидир. Инсоннинг меҳнат жараёни ва борликдан олган эмоционал таассуротлари билан боғлиқ ҳолда юзага келган. Дастлаб қўшиқ ва сўз билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик мустақил санъат турига айланган. Рақс асрлар давомида такомиллашиб, барқарор шаклларга эга бўла борган. Ижрочининг либоси Рақс образларига аниқлик беради.

Ҳар бир халқнинг Рақс анъаналари, ижро услуби, пластик тасвирий воситалари бўлиб, улар тарихий, ижтимоий ва географик шароитлар таъсирида таркиб топиб ривожланган. Рақс халқ маросимлари, байрамларининг таркибий қисмидир. Улар билан боғлиқ ҳолда хоровод ва маросим ўйинлари пайдо бўлган. Хороводлар аста-секин маросим ўйинларидан халос бўлиб, халқ турмушининг айрим томонларини акс эттира бошлаган. Халқ рақсида овчилик, чорвачилик, деҳқрнчилик ва ҳунармандлик билан боглик мавзулар, шунингдек, халқнинг босқинчиларга қарши кураши ва лирик кайфияти ўз аксини топган.

Рақс мусиқа билан узвий боғлиқ, мусиқа мазмунини образлар воситасида очиб беради. Халқ Рақс ларида ритм муҳим бўлиб, у мусиқада ўз ифодасини топади, оёқ, кўл, бош ва тана ҳаракатлари умумий ритмга бўйсунади, бир-бири билан богланади. Ўзбек Рақс лари мазмунини ифодалашда ижрочилар тепки, қарсак, зангдан ҳам фойдаланади. Айрим Рақслар рўмол, пиёла, қадаҳ каби буюм билан ижро этилади, баъзан ижрочи халқ чолғу асбоблари (қайроқ, доира, ноғора ва ҳ. к.)да ўзига ўзи жўр бўлади. Ғарбий Европа халқлари Рақс ида, асосан оёқ ҳаракатлари муҳим бўлиб, қўл ва тана ҳаракатлари унга жўр бўлади. Шарқда эса қўл ва тана ҳаракатлари пластик ифодавийликнинг асосий воситаларидир. Саҳнавий Рақс халқ ижодига таянади, унинг мероси ва ўзига хос фазилатларини сақлайди ва ривожлантиради. У дастлаб Юнонистон, Ҳиндистон ва б. мамлакатларда пайдо бўлган. Халқ Рақслари асосида таркиб топган профессионал Рақслар юксак даражада ривожланиб, турли Рақс тизимлари (хусусан, Европа ва шарқ мумтоз Рақслари) қарор топган.

Европа профессионал Рақс санъатининг ривожланишига Юнонистон ва Рим Р. санъати салмоқли ҳисса қўшди. Ўрта асрларда Европада жонглёр, шпилман ва скомор о х л а р ижодидагина про,.. фессионал Рақснинг илк кўринишлари намоён бўлди. 15—16-а. ларда морески, баллафигурато номли сюжетли Рақслар расм бўлиб, Рақс ҳақида рисола ва дарсликлар яратилди. 17—а. да балет Р. спектакллари юзага келди ва Рақс санъати янги техника билан бойиди. 20-а. бошида эса «модерн» (ритмопластик) рақси пайдо бўлди. 40—60-й. ларда Европа ва АҚШ да концерт ижрочилигига мўлжалланган кичик хореографик асарлар, эстрада Р. ривож топди.

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбёкистон ҳудудида топилган қоя тош тасвирлари археологик топилмалар бу ерда Рақс жуда қад. лигидан гувохдик беради. Ўзбек Рақс санъатининг қадимийлиги, шакл ва турларининг бойлиги аждодларимиз асосан деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан боғлиқ бўлганидан келиб чиққан. Зардуштийларнинг муқаддас китоби «Авесто» давридаёқ Рақс санъати шаклланиб, халқ ва профессионал P. — икки йўналишда ривожланишга киришган эди. Юнон — Бақтрия подшолиги даврида (мил, ав. 4—3-а. лар) Турон Р. санъатининг даражаси Юнонистон, Византия, Ҳиндистон ва Хитой Р. и билан баҳслашишига имкон берган. Шаҳар маданиятининг ривожланиши туфайли бу санъат янада мазмундор ва ранг-баранг бўла боради. 4—8-а. ларга келиб Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз ва Тошкент каби шаҳарларидан Рақс усталари Буюк ипак йўллари бўйлаб Рум, Миср, Ғарб ўлкаларигача, Шарқда Хитой, Корея ва ҳатто Япониягача бориб, ўз санъатларини намойиш этадилар. Чунончи, Хитойда аждодларимизнинг «Хусюанъу» рақси машҳур бўлган. Шоир ЮаньЧжань (776—831) ва б. мадҳ этган.

Мусулмонлик даврида ҳам Ўзбекистон сарҳадларида турли тараққиёт босқичларида пайдо бўлган. Рақслар, ўйинлар бир-бирига таъсир кўрсатиб, ёнмаён яшаб келган. Шу боис шаҳар ва қишлоқларда ўтказилган тўй, байрам ва маъракалардаги «Бешқарсак» каби қад. ўйинлар ҳам, «Катта ўйин», «Лазги», «Кема ўйин», «Ашшадароз» сингари катта умумлашмага, рамзий тимсолларга эга. Рларни ҳам, жанговар ўйинларни ҳам учратиш мумкин бўлган. 9—12-а. лардаги Уйғониш даврида Рақс санъатида ҳам чинакам кўтарилиш юз берган, кўпгина қад. Рақслар тикланиб, наврўз, меҳржон ва сада байрамларида намойиш қилинган. Абул Файз Байҳакийнинг ёзишича, ўша даврда биргина Термиз ш. нинг ўзида юзлаб санъаткорлар бўлиб, Амир Маъсудни кутиб олиш учун Термиздан 300 дан зиёд санъаткор Амударё бўйига келган экан. Бухоро, Гурганж, Кеш ва б. шаҳарларда ҳам Рақсга эътибор баланд бўлган. Хоразмда Абул Аббос Маъмун ҳукмронлиги даврида (1003—1017) Рақс санъати яхши ривожланган.

Рақс санъати, айниқса, Амир Темур ва темурийлар салтанатида равнақ топган. Унда хотинқизларнинг ўрни катта бўлган. Ранг-баранглик, тарихий қатламлар Рақсда яққол кўзга ташланган. Олов атрофидаги ўйинлар, Анахита ва Рустам тимсолларига бағишланган ўйинлар, мақом Р. лари, «Арғуштак» каби Рақслар шу жумладандир. «Муножот», «Танавор», «Лазги» Р. лари ҳам айнан шу даврда малакали ижрочилар дастуридан мустаҳкам ўрин олган. 15-а. нинг 2-ярми ва 16-а. бошида Саййид бадр, Тоҳир чакка, Моҳчучук, Мақсудали, Катта Моҳ, Кичик Моҳ лақабли Рақс усталари шуҳрат қозонди. Бу даврда Рақс санъати халқ рақси ва малакали P. йўналишида ривожланди.

Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари вужудга келгач, Рақс санъатида ҳам ўзига хос услублар майдонга келди. Бу даврда жаҳолат, мутаассиблик кучайгани сабабли Рақс санъатида ўсмир болалар ва йигитлар етакчилик қилган. Аёллар рақси эса созанда (Бухоро амирлиги), халфа (Хива хонлиги) ва яллачи (Фарғона водийсида) деб юритилган аёл санъаткорлардан иборат ихчам тўдаларнинг театрлашган дастурларида ривожланиб, ичкариларда уюштириладиган зиёфат ва базмларда кўрсатиб келинган. Эркакларнинг йиғинларида раққосалар хуфиёна қатнашганлар.

20-а. да Рақс санъати Бухоро Рақсси, Хоразм Р. си, Фарғона Рақсси йўналишида; замонавий саҳна талаблари асосида қайта ишланган саҳнавий халқ Рақси сифатида: миллий Рақс унсурларидан фойдаланган балет спектакллари тарзида ривожланиб келди. Мазкур йўналишларнинг ҳар бири аср давомида бир неча тарихий босқични босиб ўтиб, ўз шаклишамойили, мазмунига эга бўлди. Бир қатор давлат ва халқ Рақс жамоалари жаҳонга танилди. Бунда Ҳамдамхон, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Уста Олим Комилов, Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Гавҳар Раҳимова, Розия Каримова, Қундуз Миркаримова, Карим Раҳимов, Қодир Мўминов, Маъмура Эргашева, Юлдуз Исмашова, Шокир Аҳмедов, Гавҳар Матёқубова, Рушана Султонова, Дилафрўз Жабборова, Қизлархон Дўстмуҳамедова, Малика Аҳмедова каби Рақс усталарининг хизмати катта.

Мустақиллик даврида Рақс санъати янада тез суръатлар билан ривожланмокда. 1997 й. 8 янв. да Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбекистонда миллий раке ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида»ги фармони ва мазкур фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ўша йили 25 фев. да 101карори чикди. Шу асосда М. Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» ижодий бирлашмаси ташкил топди, бирлашма қошида махсус жамғарма тузилди. Хореография билим юрти негизида эса Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби барпо этилди. «Ўзбекрақс», «Ўзбекнаво» ижодий бирлашмалари таркибидаги ансамбллар, халқ Рақс меросини ўрганиш ва тиклаш асосида янги Рақслар яратиш, анъанавий Рақсларни асрабавайлаш ва муносиб даражада намойиш этиш, ёш раққос ва раққосаларни тарбиялаб етиштириш бўйича олиб бораётган ҳаракатлари ижобий натижалар бермоқда. Миллий рақс ижрочилиги бўйича М. Турғунбоева номидаги мукофот таъсис этилган. Бир қатор давлат ва халқ Рақс ансамбллари (Мас, «Баҳор», «Танавор» ва б.), Р. усталари жаҳоннинг турли мамлакатларида бўлиб, ўзбек Рақс санъатини намойиш этмоқдалар.

Ад.: Авдеева Л . А., Из истории узбекской национальной хореографии, Т., 2001; Қодиров М., Ўзбек халқ томоша санъати, Т., 1981; Авдеева Л. А., Қодиров М. X., Исматова Ю., «Танавор» рақси жилолари, Т., 2002.

Муҳсин Қодиров.


Кирилл алифбосида мақола: РАҚС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ГЕОГРАФИЯ
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты