САНОАТ КАПИТАЛИ — саноат соҳасига қўйилган ва шу соҳада ишлатиладиган капитал. Тарихан Саноат капитали қишлоқ хўжалиги, савдо, судхўрликаа қўлланилган капиталнинг саноатга кўчиши натижасида пайдо бўлган. Саноатдаги иқтисодий ресурсларнинг таркибан ҳар хил бўлиши сабабли Саноат капитали 2 қисмга — асосий капитал ва айланма капиталы бўлинади. Бу қисмларнинг нисбати саноат и. ч. хусусиятларига қараб фаркланади. И. ч. нинг капитал сиғими катта бўлган тармоқларда, мас, машинасозлик ва кончиликда асосий капитал ҳиссаси, қимматбаҳо хом ашё ва бутловчи қисмларни ишлатувчи тармоқларда (заргарлик, электроника ва б.) айланма капитал қиссаси юқори бўлади. Саноат капитали доиравий ҳаракат қилади. Саноат капиталининг доиравий айланиши пул шаклида (П) бошланади ва бу пулга бозордан зарурий ресурелар сотиб олиниб, корхонада қўлланилганда и. ч. омилларига айланади, улар ёрдамида товарлар яратилади, Саноат капиталининг қиймати товар (Т) шаклига киради. Товарлар бозорида сотилгандан кейин товар қиймати товар шаклидан пул шаклига (IT) айланади ва П’ дастлабки П. дан катта бўлади. Саноат капиталининг доиравий айланиши шундай давом этади ва и. ч. нинг узлуксизлиги таъминланади. Саноат капитали ўз доиравий айланиши натижасида фойда яратади, бу фойдани унинг эгаси тадбиркорлик даромади шаклида олади. Фойданинг бир қисми капиталлашади, яъни инвестицияга айланиб Саноат капиталига қўшилади ва унинг ўсиши юз беради.
19-а. охири — 20-а. бошларида моноиолмяларнинг пайдо бўлиши натижасида Саноат капитали банк капитали билан қўшилиб кетди ва молия капитали вужудга келди (қ. Капитал, Молия капитали, Пул капитали).
Аҳмаджон Ўлмасов.