САПАЕВА

САПАЕВА Мирзагул (1962.13.2, Қорақалпоғистон, Чимбой тумани) — актриса, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (2002). Қорақалпоғистон халқ артисти (1994), Туркманистонда хизмат кўрсатган артист (1998). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1985). 1985 й. дан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида ишлайди. Она («Она»), Майсара («Майсаранинг иши» операсида), биринчи қоракалпоқ операси «Ажинияз»да Айборек, Ойсанам («Суймаганга суйканма»), Шоҳсанам («Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам»), Хонума («Хонума хоним»), Гулшара («Шаръяр») каби роллари билан шуҳрат қозонди. Сапаева ижоди бетакрор, ёқимли ва жарангдор овози, вокал имкониятларини бойитиб бориши, янгиликка интилиши, миллийлиги билан ажралиб туради.


Кирилл алифбосида мақола: САПАЕВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ЗОКИРОВЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты