ЗОКИРОВЛАР

ЗОКИРОВЛАР — 20-а. Ўзбекистон мусиқа санъатига улкан ҳисса қўшган ўзбек санъаткорлари оиласи. Сулола бошлиғи опера хонандаси (лирик-драматик баритон), Ўзбекистон халқ артисти (1939) Карим Зокиров (1912.12.3 – Тошкент – 1977.19.2). Москвадаги Узбек опера студиясида таълим олган (1934—36). Ижодий фаолиятини 1928 и. драматик актёр сифатида бошлаб, дастлабки ролларини Узбек давлат драма театри (1928— 29), Ишчи-ёшлар театри (1930—31)да ўйнаган. 1931—34 ва 1936—39 й. ларда Узбек давлат мусиқали театри, 1939—77 й. лар Навоий номидаги опера ва балет театрининг етакчи яккахон хонандаси. Мусиқали драмаларда Фарҳод (Хуршид; В. Успенский, «Фарҳод ва Ширин»), Неъмат (F. Зафарий; Т. Жалилов, «Ҳалима»), Мажнун (Хуршид; Т. Содиқов, «Лайли ва Мажнун») каби; операларда Улуғбек (А. Козловский, «Улуғбек»), Торобий (О. Чишко, «Маҳмуд Торобий»), Тоҳир (Т. Жалилов, Б. Бровцин, «Тоҳир ва Зухра»), Иброҳим (Р. Глиэр, Т. Содиқов, «Гулсара»), Шоҳ Баҳром (М. Ашрафий, «Дилором») сингари образлар яратган. «Майсаранинг иши» (С. Юдаков) операсидаги Мулладўст образи К. 3. талқинида ўзига хос бадиий ифодасини топган.

К. 3. чет эл мумтоз асарлари асосидаги (Эскамильо, Ж. Бизе, «Кармен; Елецкий, П. Чайковский, «Мотка қарғаси» ва б.) ва Қозоғистон, Озарбайжон композиторлари (Эр Тарғин, Е. Брусиловский, «Эр Тарғин»; Ҳасанхон, У. Ҳожибеков, «Кўр ўғли»; Кажар, А. Спендиаров, «Алмаст» каби) операларидаги ролларни ҳам ма-ҳорат билан ижро этган. К. З. нинг куйлаш услуби очиқ товуши, ўзбек миллий, шунингдек, замонавий ижрочилик анъаналари билан узвий боғлиқ. Халқ ашулалари, ўзбек бастакорлари асарлари ва айрим мақом парчалари — «Истарман», «Эй нигорим», «Чоргоҳ I, II, III», «Навбаҳор», «Кўчабоғи I — II», «Гиря», «Каримқулбеги I—II», «Дугоҳ» ва б. К. 3. ижросида юксак бадиий ифодасини топган.

К. З. нинг рафиқаси Шоҳиста Саидова (1917 — Тошкент — 2000.7.2) — актриса, хонанда. Муқимий номидаги театрда ишлаган (1952—62). Энг яхши роллари: Моҳимбону («Тоҳир ва Зуҳра»), Гулруҳ («Равшан ва Зулхумор»), Бекачи («Алпомиш»), Ам-ма («Холисхон», «Нурхон»), Роҳатой («Офтобхон») ва б. У, шунингдек, моҳир лапар ижрочиси ҳам бўлган.

Ўғли Ботир Зокиров (1936. 26.4, Москва — 1985.23.1, Тошкент) — хонанда (лирик-драматик тенор), актёр, рассом. Ўзбекистон халқ артис-ти (1965). Узбек замонавий профессионал эстрада қўшиқчи (ижрочи)лигининг асосчиси. Тошкент давлат консерваториясининг вокал ф-ти (1952 — 57), Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати ин-тининг реж. лик ф-ти (1958—62)да таълим олган. «Ёшлик» ансамбли (1957), Узбек давлат эстрада оркестри (1958—70) як-кахон хонандаси. Тошкент мюзикхоллининг ташкилотчиси, яккахони ва бадиий раҳбари (1972—78). 1978 й. дан «Ўзбекконцерт»нинг яккахон хонандаси. Б. З. ўта таъсирчан тембрли, ширадор овозга эга бўлган. Ижро этган қўшикларининг аксариятини тугал ва теран лирик-драматик асар даражасига кўтара олган. Репертуаридаги қатор қўшиқлар композиторлар томонидан Б. 3. ҳамкорлигида, унинг овозига мўлжаллаб яратилган. Ижодида ўзбек композиторларининг романс ва қўшиқлари муҳим ўрин тутади: М. Бурҳонов — «Мафтун бўлдим», «Намедонам, чи ном дорад»; И. Акбаров — «Ёр кел», «Раъно», «Газли», «Сени эслайман»; Сайфи Жалил — «Мажнун монологи», «Кечалар юлдуз санаб» ва б. Шунингдек, эстрада услубида кайта ишланган ҳинд («Нечун хаёлга чўмдинг?», «Дил орзуси», «Мейчале»), эрон («Маро бебус», «Айрилиқ қўшиғи»), миср («Арабча танго», «Уйқум ўғриси»), сурия («Ўтмишимга йиғлайман»), ливан («Гўзал қиз»), мексикан («Алвидо муҳаббат»), итальян («Яшасин муҳаббат») қўшикдарини, чет эл муаллифларидан Э. Масиас, Ж. Брель (Франция), Чоудҳури, Р. Шанкар (Ҳиндистон), Фатхулла Сулаймон (Сурия), Фарид ал-Атраш (Миср), ака-ука Раҳбонийлар (Ливан), Д. Ристич (Югославия) асарларини оригинал (ҳар бирини ўз тилида) ижро этган. Б. З. нинг рассом сифатида яратган «Автопортрет», «Саратон», «Гумбазлар», «Болалик кўчаси», «Чор минор» каби асарлари маълум. Бир қанча ҳикоя, очерк ва шеърлар, шунингдек, «Сўғд элининг қоплони» операси (Ик. Акбаров)нинг либреттосини ёзган. «Кичик шаҳзода» (А. де Сент-Экзюпери), «Соя» (Е. Шварц) асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Киноактёр сифатида Ёш муҳандис («Гуллар очилганда»), Рабиндранат Тагор («Оловли йўллар»), Абдулло («Даҳонинг ёшлиги») каби образлар яратган. «Ўзбектелефильм» студияси Б. З. га бағишланган «Менга қўшиқчизиб бер» ва «Айтилмай қолган қушиқ» ҳужжатли фильмларни, ўғли Баҳодир Зокиров «Ўша, ўтган кунлар» фильмини суратга олган. Тошкент кўчаларидан би-рига Б. 3. номи берилган. Шунингдек, Жиззахдаги санъат билим юрти, Самарқанддаги ёшлар санъат маркази унинг номи билан юритилади. 1994 й. Б. 3. номида эстрада оркестри ташкил этилди (ҳоз. «Ўзбекнаво» қошида). Франция, Австрия, Германия, Куба, шунингдек, Африка мамлакатларида гастролда бўлган. 1995 й. «Ботир Зокиров жамғар-маси» ташкил этидци. 1989 й. дан унинг номида замонавий эстрада қўшиқчилари танлови ўтказилади.

Қизи Луиза Зокирова (1938.7.1, Тошкент) — эстрада хонандаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1965). Энг яхши қўшиқлари: «Наманганнинг олмаси», «Қоралар-қопқоралар», «Эй, меҳрибоним», «Ёввойи танавор». Шунингдек, ҳинд, араб, индонезча қўшиқлари билан танилган.

Ўғли Навфал Зокиров (1941.19.3 — Тошкент — 1976.9.11) — эстрада хонандаси. Тошкент давлат консерваториясининг опера синфини тугатган (1968). Бутуниттифоқ эстрада танлови лауреати (1969). Энг яхши қўшиқлари: «Айт», «Кўрмадим», «Майсаранинг иши»дан Ҳожи Дарға арияси. Шунингдек, Америка ва Европа мамлакатлари қўшиқларини ижро этган. Айниқса, гастрол-концерт фаолияти унинг ижодида алоҳида ўрин тутади.

Ўғли Фаррух Зокиров (1946.16.4, Тошкент) — эстрада хонандаси, бастакор. Ўзбекистон (1987), Қорақалпоғистон (1993), Қозоғистон (1995), Қирғизистон (1996), Тожикистон (2000) халқ артисти. Тошкент давлат консерваториясида таълим олган (1966-69), Тошкент давлат мада-ният ин-тини тугатган (1999). Узбек давлат эстрадасининг яккахон хонандаси (1969—71), 1971 й. дан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган давлат «Ялла» ансамбли хонандаси, бадиий раҳбари (1976 й. дан), 2002 й. дан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири ўринбосари. Ф. 3. майин ва ширали овоз соҳиби, ўзбек миллий ва замонавий эстрада анъаналарига таянади. «Ялла» ансамбли репертуарини қай-та ишланган ўзбек халқ лапар, ялла ва б. қўшиқлари («Йўл бўлсин», «Яллама ёрим», «Ғайрағайра», «Ҳандалак», «Қилпиллама», «Ганжа Қорабоғ» ва б.) билан бойитган, шунингдек, замонавий ўзбек эстрадаси миллий анъаналарга асосланган оммабоп мусиқа («фолькпоп») услубининг юзага келишига муҳим ҳисса қўшган. «Майсаранинг иши» (С. Юдаков) операсидан Мулладўст, Ҳидоятхон, Ҳожи Дарға арияларини эстрада услубида айтган, шунингдек, кўпгина фильмлар («Темир хотин», «Водиллик келин», «Орзулар оғуши-да», «Майсаранинг иши» ва б.) даги қўшикларнинг муаллифи ва ижрочиси. «Масхарабоз», «Тунги юлдуз», «Сен бўлмасанг ёнимда», «Бойчечак», «Faзал», «Рубоий», «Мусиқий чойхона», «Лайли», «Мажнунтол», «Лола», «Хаёлимда булдинг уззу кун», «Учқудуқ», «Шаҳрисабз», «Ўзбекистон ватаним» каби қушиқларнинг муаллифи. Жаҳоннинг деярли барча минтақаларида ўзбек эстрада санъатини («Ялла» ансамбли б-н) тарғиб этган. Ўзбекистон Республикаси 1-чақириқ Олий Мажлисининг депутати. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). «Шуҳрат» медали билан такдирланган (1996).

Ўғли Жамшид Зокиров (1948.11.7, Тошкент) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1995). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1971). 1971 й. дан Ҳамза театрининг актёри. Энг яхши роллари: Альберт («Оқшомдан тушгача»), Фарҳод («Кузнинг биринчи куни»), Холмат («Бой ила хизматчи»), Эркак («Тақдир эшиги»), Степан («Мардикор»), Эркак («Алдагани хотин яхши») ва б. Кинода Ота («Орзулар оғушида»), Ҳаким («Келинлар қўзғолони»), Олимтой («Темир хотин») каби ролларни ўйнаган ва видеофильмларда суратга тушган: Декан («Домла»), милиционер («Тартиб»), Шариф Номозов («Шайтанат») ва б.

Ўғли Равшан Зокиров (1951.19.3, Тошкент) — хонанда, рассом. Тошкент давлат маданият ин-тини тугатган (1990). Унинг репертуаридан «Лайли» [шу қўшиғи билан «Асия даусы» (Қозоғистон) фестивалида биринчи ўринни олган], «Барно», «Рубобим тори» каби қўшиқлар ўрин олган. Лирик мавзуда раем ва портретлар чизган. 1995 й. дан «Ботир Зокиров жамғармаси»нинг директори.

Келини Гавҳар Зокирова (1949.10.9, Тўйтепа) — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1988). Тошкент давлат театр ва рассомлик санъа-ти ин-тини тугатган (1971). 1971 й. дан Ҳамза театри актрисаси. Энг яхши роллари: Амалия («Қароқчилар»), Агафья («Уйланиш»), Жамила, Гулбаҳор («Бой ила хизматчи»), Дездемона («Отелло»), Аёл («Тақлир эшиги»), Гулнор («Қутлуғ қон»), Бибихоним («Соҳибқирон Темур»), Фаришта («Шайтон ва фаришта») ва б. Кинода Нигора («Туйлар муборак»), Гули («Юлдузингни бер осмон!»); видеофильмларда Вазира («Олмос камар»), Ҳамшира («Абадият қонуни»), Гулираъно («Домла»), Насиба («Шайтанат») каби образлар яратган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).

Ботир Зокировнинг ўғли Бахтиёр Зокиров (1962.9.8, Тошкент) — киноактёр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1997). ВГИКни тугатган (1983). 1983 й. дан киноактёр студиясида ишлайди. Энг яхши роллари: Ибн Сино («Даҳонинг ёшлиги»), Ҳидоят-хон («Майсаранинг иши»), Ҳусайн («Амир Темур»), Хирург («Касалхона»), Бўрибой («Армон») ва б. «Илҳом» театр-студиясида ҳам роллар ижро этган: Иоканан («Саломея»), Демон («Тойбе-ле ва унинг Демони»), Охун («Оппоқ, оппоқ қора лайлак») кабилар шулар жумласидан.

Тўхтасин Ғафурбеков, Моҳина Аширова.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОКИРОВЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
РАЖАБИЙЛАР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты