САТИРА

САТИРА (лот. satira — қурама, ҳар хил нарса) — комиклик тури, тасвир объектини аёвсиз кулги воситаси opкали англаш. Воқеликни бадиий акс эттиришнинг ўзига хос усули бўлиб, унда жамиятдаги бемаъни, асоссиз, нотўғри ҳодисалар, иллатлар фош қилинади. Воқеаларнинг реал кўринишини ўзгартириб, ошириб, бўрттириб, муболаға қилиш, кескинлаштириш ва шартлиликнинг бошқа кўпгина турлари ёрдамида яратилган образ орқали Сатира объектига «ишлов» берилади. С муаллифи комикликнинг бошқа турларидан (юмор, ҳикоя ва б.) ҳам фойдаланиши мумкин, бироқ С учун салбий туе бериб, кескин ифодаланган эстетик объект характерли ҳисобланади.

С. Қад. Римда лириканинг фош қилувчи жанри сифатида тан олинган. Кейинчалик ўзининг жанрий хусусиятларини йўқота бориб, кўпгина жанрлар (масал, эпиграмма, бурлеска, памфлет, фельетон, комедия ва сатирик роман)нинг ўзига хос хусусиятини белгиловчи адабий жинсга ўхшаб қолади. Сатира ижтимоий курашнинг энг муҳим воситаси бўлиб, унга тарихий шароит, миллий ва ижтимоий тараққиёт фаол таъсир кўрсатади. Сатиранинг маънавий таъсир кучининг ўткирлиги унда инкор қилувчи кулги орқали яратилган идеалнинг умумхалқ ва универсал бўлиши билан белгиланади. Сатиранинг эстетик вазифаси тубанлик, нодонлик ва б. ижтимоий иллатларга қарамақарши тарзда кишиларда юксак инсоний туйғуларни уйғотиш ва қайта тиклашдан иборат. Сда муаллифнинг индивидуаллиги кулги остига олинган объект ҳақида муросасиз фикр айтиш, унга аниқ ғоявий муносабат билдириш орқали намоён бўлади.

Сатирик анъаналар Шарқ халқлари ижодида қадимдан мавжуд. Жаҳон маданиятига ҳисса бўлиб қўшилган ва Шарқ адабиёти шуҳратини кенг ёйган асарлар дастлаб фольклорда «Минг бир кеча» заминида, санскритча «Панчатантра», форсча халқ қиссалари, туркуми, Насриддин ҳақидаги турк ва ўзбек латифалари асосида яратилган. Китобий (ёзма адабиётдаги) Слар ҳам Шарқда кўпдан машҳур. Унинг ғоялари хитой новеллалари, форс адабиёти рубоийлари ва ҳинд қиссалари мотивлари билан суғорилган. Рус адабиётида Н. В. /Ьголь, М. Е. СальтиковШчедрин ваб. Сатирани юксак босқичга кўтардилар. Ўзбек адабиётида Сатиранинг илк намуналари дастлаб халқ ижодида (терма ва айтишувлар, Насриддин Афанди, Алдар кўса образларида) яратилган, кейинчалик ёзма адабиётда тараққий этган. Навоий, Турди, Махмур, Гулханий, Ҳозиқ, Муқимий, Завқийлар Сатира жанрида ижод қилдилар. Сатиранинг кейинги тараққиёти Ҳамза, Қодирий, Ғози Юнус, Сўфизода, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Н. Аминов, С. Сиёев ва б. номи б-н боғлиқ. Сатира тасвирий санъатд а ҳам қадимдан маълум. Кдд. Рим, Хитойда сатирик терракота ҳайкаллар, вазаларга сатирик тасвирлар ва б. ишланган. Рассомлик санъати (жумладан, графика)да ривожланган. Ф. Гойя, О. Домье, X. Бидструп ва б. рассомлар ижоди Сатира ривожида муҳим роль ўйнаган. Ўзбекистонда С тараққиётига «Муштум» жур., «Жанговар калам», «ЎзТАГ ойнаси» катта ҳисса қўшган. Яна қ. Карикатура, Ҳажв.


Кирилл алифбосида мақола: САТИРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФЕЛЬЕТОН
ФРАНЦИЯ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты