РУНИК ЁЗУВ

РУНИК ЁЗУВ — германларда 2—3-а. лардан то ўрта асрлар охиригача қўлланган алифбо; лотин ёзуви тарқалиши муносабати билан истеъмолдан қолган. Руник ёзув ё белгилари, яъни руналар, асосан, металлга, тошга ва ёғочга ўйиб ёзилган, шунинг учун улар ўзига хос учли, найзасимон кўринишга эга бўлган. Англия, Исландия ва Гренландияда, Скандинавияда, Шим. Европанинг бир қанча ҳудудларида тарқалган. Катта (умумгерман) руналари ҳамда кичик (скандинав) руналари ўзаро фарқланади. Катта Руник ёзувнинг тили бирон-бир қад. герман тилига ўхшамайди, ундаги битиклар (150 га яқин), асосан, қурол ва тақинчокларга, шунингдек, тошларга ёзилган. Кичик Руник ёзув ё эса қад, скандинав тиллари ёдгорликлари ҳисобланади, уларни, асосан, тошлардаги бир неча жумладан иборат хотира ёзувлари (ёдномалар) ташкил этади. Катта руналар 24 та, кичик руналар 16 та бўлган.

Қад. туркий ёзувлар, яъни урхуненисей ёзувлари ҳам фин ва б. европалик олимлар томонидан «Руник ёзув» деб аталган.


Кирилл алифбосида мақола: РУНИК ЁЗУВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЁЗУВ
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты