РЯБИЧЕВ Дмитрий Борисович

РЯБИЧЕВ Дмитрий Борисович (1926.1.9, Малин, Украина — 1995.25.4) — ҳайкалтарош, Ўзбекистон (1976) ва Россия Федерацияси (1978) халқ рассоми. Ленинград муҳандислик қурилиши ин-ти (1949) ва Москва бадиий саноат билим юрти (1954) ни тугатган. Асосан ҳайкалтарошликнинг монументал ёдгорлик соҳасида ижод қилади, асарларида композицион яхлитлик, шакл ифодалилиги ва улуғворликка эришган: «Владимир шаҳрининг 850 йиллиги» (бронза, 1959, Владимир ш. да), «Ойбек» (гранит, 1971, Тошкент), «Жасорат» (бронза, гранит, 1976, Тошкент), «Халқлар Дўстлиги» (бронза, гранит, 1982, Тошкент) ва б. монумент ва ёдгорлик ҳайкалларнинг муаллифи. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1964).


Кирилл алифбосида мақола: РЯБИЧЕВ Дмитрий Борисович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ОЙБЕК
ҲАЙКАЛТАРОШЛИК
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты