РЯЗАНЬ ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1937 й. 26 сент. да ташкил этилган. Россия Европа қисмининг марказида жойлашган. Марказий федерал округига киради. Майд. 39,6 минг км2. Аҳолиси 1228 минг киши (2002), асосан, руслар (96,1%), шунингдек, украин (1,2%), мордва (0,6%) ва б. миллат вакиллари (2,1%) ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси — 68,9%. 25 маъмурий туман, 12 шаҳар ва 26 шаҳарчадан иборат. Маркази — Рязань ш. Бошқа йирик шаҳарлари: Скопин, Касимов.
Вилоят Ока дарёсининг ўрта ва қуйи қисмларида жойлашган, ер юзаси текислик. Шим. қисми Мешчёра пасттекислиги ҳудудида (бал. 80—130 м), Оканинг ўнг соҳилида ОкаДон текислиги (энг баланд жойи 180 м). Ғарбий қисми Ўрта Россия қирлари билан банд (энг баланд жойи 236 м). Оҳактош, гил, кум, қўнғир кумир, торф конлари бор.
Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —11°, июлники 19°. Йиллик ёғин 550 мм (асосан, езда ёғади). Вегетация даври 180 кун. Асосий дарёси — Ока ва унинг ирмоқлари (Пра, Гусь, Проня, Пара, Мокша, Ранова, Цна). Мешчёра пасттекислигида Дубовое, Великое, Чёрное, Белое ва б. кўллари бор. Тупроғи подзол, сур тусли ўрмон тупроғи, қоратупроқ. Ҳудудининг 35% ўрмон. Тийин, тулки, қуён, бўри, қобон, лось яшайди. Вилоят ҳудудида Мешчёра миллий боғи, Ока қўриқхонаси жойлашган.
Саноатининг асосий тармоклари: электроэнергетика, нефтни қайта ишлаш, кимё (кимё толаси ва иплари), машинасозлик (Россияда ишлаб чиқариладиган металл кесувчи станокларнинг 9%; телевизорларнинг 18%; картошка қазиш комбайнлари, ҳисоблаш техника воситалари), тўқимачилик саноатлари мавжуд. Йирик корхоналари: нефтни қайта ишлаш, станоксозлик здлари, «ВискоР» (кимё толаси ва иплар), ҳисоблаш аналитик машиналари корхонаси, автоагрегатлар зди, «Сафьян» (кўн маҳсулотлари), «Комбайн», «Кортекс» (ипак газламалар) корхоналари, Рязань радио зди. Рязань иссиқлик электр станцияси ва б. ишлаб турибди.
Қ. х. нинг муҳим тармоғи — гўштсут йўналишдаги чорвачилик. крамол, қўй, чўчқа, парранда боқилади. Наслдор йилқичилик ривожланган (2 от з-ди бор). Арпа, буғдой, сули, канд лавлаги, емхашак экинлари экилади, мева ва резавор мева етиштирилади. Ока, Мокша, Цна дарёларида кема қатнайди. Т. й. узунлиги — 943 км. Автомобиль йўллар уз. 6475 км (1997). 4 олий ўқув юрти, и. т. института, 3 театр, 8 музей (шу жумладан, тарихиймеъморий музейқўриқхонаси, Константиново қишлоғида С. А. Есенин адабий мемориал музейи), 20 дан зиёд санаторий, курорт ва дам олиш уйлари (шу жумладан, Солотча иқлим курорти) бор.