РЎЗИБОЕВ Дамир Солижонович

РЎЗИБОЕВ Дамир Солижонович (1939.16.4, Самарқанд) — ҳайкалтарош, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1985). Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1959). Ўзбекистон бадиий фондининг кулоллик зди (1959 — 61), Санъатшунослик и. т. институти (1961—65)да ишлаган; Ўзбекистон Давлат санъат музейи директори (1988 — 97). P. ижодига ўзбек бадиий меросининг таъсири кучли бўлиб, унда миллийлик ўзига хос тарзда намоён бўлди (Навоий ш. аэровокзали биноси деворларини безаган рельефлар, 1985). Рўзибоев портретлар (Беруний сиймоси тасвирланган «Мутафаккир» асари, шамот, 1979; «Рассом В. Савицкий», бронза, 1980 ва б.), халқ вакиллари ва турмуши тасвирланган асарлар («Буви ва невара», шамот, 1975; «Сайрамлик қиз», шамот, 1978 ва б.) муаллифидир. Рамзий образлар (жумладан, «Наврўз маликаси», 2001 ва б.) ҳамда Семурғ қуш тасвири Рўзибоев ижодида алоҳида ўрин тутади: «Тўй» (шамот, 1977), «Хонанда» (шамот, 1982), «Мусиқа» (бронза, 1988) ва б.


Кирилл алифбосида мақола: РЎЗИБОЕВ Дамир Солижонович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты