РЎЗИЕВ

РЎЗИЕВ Бўрон (1941, Қизилтепа тумани Вангази қишлоғи) — газ кони оператори, Ўзбекистон Қаҳрамони (1995). 1962—64 й. ларда турли ташкилотларда ишчи. 1964 — 72 й. ларда «Бухоробурғинефть» ва «Қашқадарёгаз» бошқармаларида бурғи устаси ёрдамчиси, нефть ва газ конлари оператори. 1972 й. дан ҳоз. гача «Муборакгаз» газ конлари бошқармасига қарашли Муборак газ конида нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор. У Муборак, Шўртепа, Шим. Майманак газ ва нефть конларидаги нефть қудуқларини ишга тушириш ва ўзлаштиришда, конларда янги техникани жорий этишда, республиканинг нефть мустақиллигини таъминлаш учун курашда жонбозлик кўрсатган.


Кирилл алифбосида мақола: РЎЗИЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
НЕФТЬ САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты