РЎЗИЕВ Собиржон Собитович

РЎЗИЕВ Собиржон Собитович (1953.15.6, Қирғизистон, Москва тумани) — қиличбоз, хизмат кўрсатган спортчи (1978). Қиличбозликнинг рапира тури бўйича 3 карра жаҳон чемпиони (1974, Гренобль; 1979, Мельбурн; 1981, КлермонФерран), 3 марта жаҳон кубоги ғолиби (1974, 1975, 1977, Бонн), 2 марта Жованини кубогида ғолиб чиққан (1974, Болонья; 1979. Венеция), олимпиада кумуш медали совриндори (1980, Москва). Р. Ўзбекистон жисмоний тарбия ин-тини (1975), ТошДУнинг юридик ф-тини (1986) тугатган. Қуролли Кучлар харбий хизматчиси (1974 —92). ЎзР Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси (1992—95), ЎзР Миллий олимпиада қўмитаси президенти (1995—2003). Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси президенти (2003 й. дан). Р. Халқаро Олимпиада қўмитасининг кумуш ордени (1998), Миллий Олимпиада қўмиталари ассоциацияси олтин ордени (2002) билан мукофотланган.


Кирилл алифбосида мақола: РЎЗИЕВ Собиржон Собитович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮСУПОВЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты