РЎЗИМАТОВ

РЎЗИМАТОВ Ваҳоб (1921.17.11, Тошкент) — журналист ва таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1976). Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи (1955—60), «Шарқ юддузи» жур. да адабий ходим, бўлим мудири (1945—55), бош муҳаррир ўринбосари (1960—71), «Гулистон» жур. да масъул котиб, бош муҳаррир ўринбосари (1971 — 81), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газ. да бўлим мудири (1881—82). Ижодий фаолияти 30-й. лар охирида таржимонлик билан бошланган. М. Шолохов, К. Симонов, романлари, А. КонанДойл, Ж. Свифт, Л. Н. Толстой, А. Н. Островский, Н. Ҳикмат пьесалари, шунингдек, А. С. Пушкин, А. П. Чехов, Ф. М. Достоевский, М. Горький, Б. Полевой, О. Гончар, Г. Севунц, О’Генри, М. Твен, Р. Тагор, Ж. Родари ва б. ёзувчилар асарларини ўзбек тилига ўгирган. Рўзиматовнинг «Катта оила» (ҳамкорликда, 1942), «Уч ўртоқ» (ҳамкорликда, 1943), пьесалари бор. Р. Ғафур Ғуломнинг 10 жилдли «Асарлар» тўпламини (1970—78) нашргатайёрлаган. «Элюртхурмати» ордени билан мукофотланган (1999).

Ас: Қандолатчилар, Т., 1965.


Кирилл алифбосида мақола: РЎЗИМАТОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ҒАФУР ҒУЛОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты