СИБИРЬ

СИБИРЬ — РФ Осиё ҳудудининг катта қисмидаги табиий ўлка. Ғарбда Урал тоғлари, шарқца Тинч океан сувайирғичи тоғ тизмаларигача ва шим. да Шим. Муз океани қирғоқларидан, жан. да Қозоғистоннинг сертепа даштлари ҳамда Монголия ва Хитой чегарасигача давом этади. Шим. дан жанубга 3500 км, ғарбдан шарққа 7000 км дан кўпроқ масофага чўзилган. Майд. 10 млн. км2.

Сибирь ҳудудида Саха (Якутия), Тува, Бурятия Республикалари, Олтой ва Красноярск ўлкалари, Тюмень, Курган, Омск, Новосибирск, Томск, Кемерово, Иркутск ва Чита вилоятлари жойлашган.

Табиати. Сибирьнинг асосий табиий областлари: Ғарбий Сибирь текислиги, Ўрта Сибирь ясситоғлиги, Жан. Сибирь ва Шим. Шарқий Сибирь тоғлари. Жан. Сибирь тоглари таркибига Олтой, Ғарбий Саян, Шарқий Саян, Тува Республикаси тоғлари, Байкалбўйи ва Байкалорти (Забайкалье) киради. Шим. Шарқий Сибирь тоғларини Юқори Яна тизмаси ва Колима тоғлари ўраб туради.

Сибирьнинг иқлими кескин континентал. Энг совуқ ой (янв.) ва энг иссик, ой (июль)нинг ўртача т-раси орасидаги фарқ 35° дан 68° гача. Деярли ҳамма ерда ўртача йиллик тра 0° дан паст, шим. шаркда —15°, —18° гача. Қиши давомли ва совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси —16°, —20°дан (Ғарбий Сибирь текислигининг жан. да) —40°, —48° гача (Саханинг шарқида). Верхоянск ва Оймяконда айрим кунлари —70° гача совуқ бўлади. Сибирьнинг ёзи бирмунча илиқ, жан. да эса ҳатто иссиқ. Июлнинг ўртача т-раси 2°~5° дан (С. нинг шим. соҳилида) 22°— 23° гача (Ғарбий Сибирь даштларида). Йиллик ёгин 150 — 250 мм дан 1000— 2000 мм гача. Кор крплами 170 кундан 300 кунгача сақланиб туради.

Сибирьда тўнгиб ётган тоғ жинслари ва тупроқлар кенг тарқалган. Асосий дарёлари: Обь (Иртиш билан бирга), Енисей ва Лена. Муҳим кўлпари: Байкал, Таймир, Телец, Чани.

Тупроқўсимлик қоплами, асосан, шим. дан жанубга ўзгариб бориб, арктика муз саҳроси, тундра, ўрмонли тундра, ўрмон (тайга), Ғарбий Сибирнинг жан. да эса, ўрмонли дашт ва дашт зоналарини ҳосил қилади. Шим. да тундра ва ўрмонли зоналарида ҳар хил ботқоқ глейли ва глейлиподзол тупроқларда йўсин ва лишайниклар, бута ва кўп йиллик ўтлар ўсади. Шим. да ўрмон (тайга) зонаси ўсимликлари энг кўп тарқалган. Тайга зонасининг эни айрим жойларда 200 км га етади. Ўрмонларда игна баргли дарахт кўпроқ, сибирь тилоғочи (ғарбида) ва даурия тилоғочи (шарқида), оққарағай, сибирь кедри, қарағай, қорақарағай; кенг барглилардан қайин, тоғтерак, қандағоч; шим. шарқидаги дарё водийларида терак, тол ўсади. Ўрмон зонасидан жан. да Ғарбий Сибирь атрофида ўрмонли дашт ва дашт зоналари жойлашган бўлиб, сур тусли подзоллашган, қора тулроқлиўтлоқ, ювилган ва типик қора тупроклар тарқалган. Дашт ва урмонли даштларнинг ўсимлик қоплами аҳоли томонидан ўзгартириб юборилган. Даштлар ҳайдалган, ботқоклашган ўтлоқлар пичанзорларга айлантирилган. Жан. С тоғларининг этаклари дашт ўсимликлар б-н қопланган. Ундан юқорида тоғ тайгаси бошланади.

Сибирьнинг тундра зонасида ҳар хил кемирувчилар (асосан, лемминг), сут эмизувчилардан шим. буғуси ва қутб тулкиси яшайди. Ёз бошланиши билан сузувчи паррандалар (ғоз, ўрдак, лойхўрак, гага) учиб келади. Тайга зонаси фаунаси анча бой (тийин, соболь, колонок, бўри, тулки, айиқ, лось, ва б.). Тайга зонасида қушларнинг 200 га яқин тури, acocaFi, карқур, чил, қизилиштон яшайди. Урмонли дашт ва даштларда дала сичқони, олахуржун, қўшоёқ, юмронқозиқ, бўрсиқ, бўри, тулки, қарсоқ тулки учрайди. Сув ҳавзаларида ондатра, норка иқлимлаштирилган. Дарёларида қимматбаҳо балиқ кўп. Сибирь РФнинг овчилик хужалиги ривожланган ва мўйна тайёрланадиган муҳим р-ни. Фойдали қазилмалари: тошкўмир, нефть, табиий газ, темир рудаси, олмос, олтин, фафит, полиметалл ва б.

Асосий шаҳарлари: Новосибирск, Омск, Красноярск, Новокузнецк, Иркутск, Барнаул. Аҳолисининг кўлчилигини кўчиб борган руслар ташкил қилади. Туб аҳоли: хантилар, мансилар, эвенклар, бурятлар, сахалар, хакаслар ва б.

Тарихи. Одам фаолиятининг излари Жан. Сибирьда — Тоғли Олтойдан Амур дарёси ҳавзасигача бўлган ҳудудда топилган. Сибирь халқининг маданияти ва ижтимоий системасининг ўзгаришида энеолит даврида рудадан металл эритиб олишнинг ривожланиши катта аҳамия гга эга бўлган. Мил. ав. 1минг йилликнинг охирида Жан. Сибирьда ҳунн кабила уюшмаларияшаган. Мил. ав. 1минг йилликнинг 1 ярмида уларнинг туркий халқлар, 7 — 8-а. ларда мўғуллар (монголлар) ажралиб чиққан. Туркхоқонлиги, Бохай ва б. давлатлар мавжуд бўлган.

13-а. бошида Жан. Сибирь Мўғуллар давлати таркибида. Унинг ғарбий қисмида 15-а. бошида Олтин Ўрда парчалангач, Сибирь хонлиги тузилган. 15-а. дан Москва давлатида Сибирьга юриш бошлаган. 17а. бошларида Ғарбий С, аср ўрталарида Ғарбий Бурятия, сўнгра Байкал кўлидак шарклаги ерлар ва Амур дарвси бўйларини Россия эгаллаб олган. 18-а. нинг 20й. лари охири — 30й. лари бошида Олтой тоғ ён бағрида мануфактура типидаги дастлабки металлургия корхоналари қурилди. Деҳқончилик ривожланди. Экинлар майдони кенгайди. 19-а. нинг 1-ярмида Сибирьда саноатнинг янги соҳаси — олтин қазиб чиқариш пайдо бўлди. !9-а. нинг 50й. ларида Россия таркибига Қуйи Амур бўйлари, Уссурий ўлкаси, Сахалин ороли кирди. 19-а. нинг 2-ярмида Сибирьнинг шим. шарқий р-нларида олтин саноати кенгайди. С. Россия империясининг кишиларни сургун ва қаторгага жўнатадиган асосий жойи бўлиб қолди. 1900 й. да фақат сургун қилинганларнинг сони 287,2 мингни ташкил қилади.

Сибирьнинг иқтисодий тараққиётида 1891 — 1905 й. ларда қурилган т. й. — Улкан Сибирь магистрали катта ахамиятга эга бўдди. 1923 й. БурятМонгол Мухтор Республикаси (1958 й. дан Бурятия Мухтор Республикаси), 1922 й. Якутия Мухтор Республикаси ва Ойрот мухтор вилояти, шунингдек, миллий округ ва туманлар тузилди. Сибирь тарихида сибирлик ўзбекларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эгадир. Уларнинг асосий қисми Ўрта Осиё ўзбеклари вакиллари. Сибирлик ўзбекларнинг аждодлари Сибирьга 16—17-а. ларда (асосағ), савдосотиқ ва б. йўллар б-н) бориб крлганлар. 16-а. ўрталарида Русь давлати Астрахон, Қозон, сўнгра Сибирь хонлигини босиб олгандан кейин ҳам бу ерларнинг Ўрта Осиё билан қадимги алоқалари давом этаверди. Чунки, Русь давлати янги босиб олган жойларни зарур моллар, хусусан, газлама ва кийимбош билан таъминлашга эга бўлмаган. Шу боис Россия ҳукумати ўзбек хонликлари б-н алоқа ўрнатиш ва савдони ривожлантиришга ҳаракат қилди. Тез орада элчилик алокдлари ўрнатилиб, савдо ривожлана борди. Бу борада Россия давлати фаол ҳаракат қилиб ўзбек савдогарларига бир канча имтиёзлар бериб, уларни Сибирьга жалб қилиш чораларини кўрди. Ўз навбатида ўзбек хонликлари Сибирьга ип ва ипак газламалар, кийимбош ва моллар келтириш мақсадида барча имкониятларни ишга солдилар.

Шу тариқа Ўрта Осиё ва Сибирь ўртасида савдо алоқалари яхши йўлга қўйилиб, 17-а. дан бошлаб Сибирьда ҳоз. Ўзбекистондан савдогарлар, деҳқонлар, ҳунармандлар ва дин пешволари бориб жойлашдилар. Улар, асосан, Тюмень, Тобольск, Тара ва Сибирьнинг бошка жойларига ўрнашдилар. Бу ишни биринчи навбатда савдогарлар, шунингдек, Семипалатинск, Петропавловск ва б. ерларга кўчиб борганлар бошлаб бердилар. Сибирь даги ички ва ташки савдо кўпроқ ўзбекларнинг қўлида тўпланиб, улар Ўрта Осиё, Хитой, Эрон сингари мамлакатларнинг моллари билан савдо қилдилар, Сибирьда биринчи бўлиб кўнчилик ва гилам тўқиш ҳамда буғдой экишни жорий этдилар. Сибирлик ўзбеклар маҳаллий татарлар орасида ислом диниии тарқатиш ва ривожлантиришда катнашдилар, масжидлар қуриб, мактаб ва кутубхоналар очдилар. Улар асрлар давомида ўзларининг тили, кийими, миллий овқати ва урфодатларини сак,ладилар. Умуман, ўзбеклар Сибирь ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб унинг ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Россия ҳукумати уларнинг хизматини эътиборга олиб имтиёзлар бериш билан бир каторда Тобольск, Тюмень, ва Тарада маҳаллий бошқарув идораси — Бухоро волость (бўлис)ларини тузишга ижозат берди. 1917 й. дан кейин бу бўлислар Бухоро ижроия қўмиталарига айлантирилди. Вақтлар ўтиши натижасида ўзбеклар иқлимлашиб ва маҳаллийлашиб, аввалги ватанлари билан алокдлари узилди. Сибирьга аёлларга нисбатан эрлар кўпроқ борганликлари учун улар татар қизларига уйланганлар. Гарчанд бундам оилаларда туғилганлар ўзларини ўзбек деб юрган булсаларда, лекин, 20-а. нинг бошларига келиб уларнинг татарларга аралашиш жараёни кучайди. Шунга қарамай 1926 й. дагиумумхалқ рўйхати бўйича ўзбекларнинг сони 15.000 киши ҳисобланиб улар ўзларининг миллий номини сақлаганлар. Кейинги йилларда ўзбекларнинг татарларга аралашиш жараёни ниҳоясига етиб улар номи билан юритиладиган бўлди.

Иқтисодиёти. Урушдан кейинги йилларда Сибирьда Ангара ва Енисейнинг гидроэнергия ресурслари ўзлаштирила бошлади. Иркутск, Братск ва Красноярск ГЭСлар қурилди. Абакан — Тайшет ва Тайшет — Лена т. й. лари, Туймазидан Ангарскка нефть қувури ўтказилди. Москвадан Байкалгача борадиган Транссибирь т. й. магистрали электрлаштирилди. Саха (Якутия)да олмос конлари топилди.

Ғарбий Сибирьнинг шимолида нефть ва табиий газ захиралари аникланди ва шу конлар асосида 19-а. нинг 60й. ларида, қисқа муддат ичида нефть ва газ саноатларига асос солинди.

Сда қора металлургиянинг Кузнецк к-ти ва Ғарбий Сибирь з-дини ўз ичига олган 3базаси вужудга келтирилди. Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва б. шаҳарлардаги з-длар ғалла комбайнлари, тракторлар, трактор плуглари, радиоприёмник ва радиолалар, совиткичлар, кир ювиш машиналари ишлаб чикаради. Рангли металлургиянинг мухим марказлари: Норильск, Белово, Новокузнецк, Красноярск, Братск, Шелохов. Сибирь ва Узок, Шарқнинг кончилик саноати олмос, олтин, платина, нодир металлар, асбест, слюда, графит, дала шпати ва б. ни беради.

Сибирь даги ўрмон саноати корхоналарида ёғоч, ёғочтахта, целлюлоза ишлаб чиқарилади. Россиядаги йирик ўрмон саноати мажмуалари Братск ва УстьИлим ҳамда Лесосибирскда, целлюлоза з-ди Бай,~ кальскда барпо этилди.

Экин майдонлари, асосан, Сибирьнинг жан. қисмида. 1950 — 60 й. ларда Сибирьда қўриқ ерлар ўзлаштирилди (Ғарбий Сибирьда 7 млн. га дан ортиқ). Экин майд. 26,7 млн. гектар. С. да товар ғалла (асосан, баҳори буғдой), гўшт, мол ёғи етказиб берилади. Чорвачиликда крамол, куй ва эчки боқилади. Т. й. узунлиги 14 минг км [шундан ярми электрлаштирилган. Байкал—Амур магистрали (БАМ) уз. 3145 км] мавжуд. Қувур йўллари (жумладан, Туймази — Ангарск) ва йирик денгиз портлари (Диксон, Дудинск, Игарка ва б.) қурилган.

Ад.: Зиёев Ҳ., Сибирь, Волга ва Урал бўйидаги ўзбеклар, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: СИБИРЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ОСИЁ
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты