СИЙДИК, пешоб — одам ва умуртқали ҳайвонлар моддалар алмашинуви маҳсулоти (экскрет); буйракларда ишланиб сийдик йўллари орқали чиқариб юбориладиган суюкдик. Организмдан Сийдик б-н бирга сув, тузлар ва б. чиқиндилар, шунингдек, организмга кирган ёки унинг ўзида ҳосил бўлган турли заҳарли моддалар чиқиб кетади. Одамдаги меъёрий Сийдик тиниқ, сарғиш рангда. Сийдик оғ. 10101025 г/ см3; р-н=4,88,0 (С. реакцияси оқсилга бой овқат истеъмол қилинганда кислотали, ўсимлик овкатлар ейилганда бир оз ишкррийдир). Сийдик таркибида 96% сув, 1,5% туз, 2,5% органик моддалар (мочевина, сийдик кислота ва б.) бор. С. да ҳам қон плазмасидаги каби тузлар, асосан, NaCl, шунингдек, сульфатлар, фосфатлар ва калий, магний, аммоний карбонатлари учрайди. Одам нормада бир кечакундузда 1,2—1,6 л ча Сийдик ажратади. Унинг миқдори ва таркиби суюқликнинг ичилиш тартиби, овқатнинг тури, ташқи муҳит т-раси, функционал зўриқиш ва б. омилларга боғлиқ. Сийдик физиккимёвий хоссаларининг кўрсатилган омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариши организмдаги баъзи ўзгаришлардан дарак беради. Мас, тўқ рангли Сийдик ажралиши жигар функциясининг бузилганлигини, «гўшт сели»га ўхшаш Сийдик сийдик аъзолари жиддий касалланганлигини кўрсатади. Сийдикда оқсил пайдо бўлиши буйрак ва қовуқ яллиғланганидан, қанд бўлиши эса қандли диабет борлигидан далолат беради. Шунинг учун Сийдикни текшириш (анализ) кўпгина касалликларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Анализ учун наҳорги Сдан 100 — 200 мл тоза идишга солиниб, оғзи яхшилаб беркитилади. Бундан олдин ташқи жинсий аъзоларни ювиш лозим (қ. Шахсий гигиена).