ШАЙХ ЗАЙНИДДИН БОБО МАҚБАРАСИ

ШАЙХ ЗАЙНИДДИН БОБО МАҚБАРАСИ — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (13—14-а. лар). Ривоятларга кўра, мақбара Амир Темур даврида Шайх Зайниддин (13-а.)га атаб барпо қилинган (қ. Зайниддинбобо). Шаҳар ҳудудида, қабристон ўртасидаги баландликда жойлашган, пештоқгумбазли, чўзинчоқ мақбарахонақохлар турига мансуб. Атрофида бошқа турли бинолар — тобутхона, чиллахона (12 — 13-а. лар), ошхона, айвонли масжид, чортоқ ва б. бор. Олд кўриниши жан. шарққа қаратилган, кўчадан унга қўшимча биноларни бирлаштирувчи хиёбон орқали кирилади. Тўртбурчак тархли (16×18 м), бал. 20,7 м, ҳамма томонлари пештокли. Макбара марказида Шайх Зайниддин сағанаси, бурчакларида бошқа шахсларнинг қабрлари бор. Мақбаранинг жан. ғарбий пештоғидаги ёзувга кўра, ҳижрий 1339 й. да (мил. 1920 — 21) таъмирланиб, мақбаранинг эски ғиштлари янги ғиштлар (26x12x6 см) билан алмаштирилиб, гумбази квадрат (24x24x5 см) ғиштдан терилган.


Кирилл алифбосида мақола: ШАЙХ ЗАЙНИДДИН БОБО МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты