СЛОВАКИЯ (Slovensko), Словакия Республикаси (Slovenska Republika) — Марказий Европада жойлашган давлат. Майд. 49 минг км2. Аҳолиси 5,4 млн. киши (2002). Маъмурий жиҳатдан 8 ўлкага бўлинади. Пойтахти — Братислава ш.
Давлат тузуми. Словакия — республика. Амалдаги конституцияси 1992 й. 1 сент. да қабул қилинган (1999 й. тузатишлар киритилган). Давлат бошлиғи — президент (2004 й. дан Иван Гашпарович), у умумий тенг ва тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи хркимиятни бир палатали парламент — Миллий кенгаш, ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади.
Табиати. Словакия — тоғли мамлакат. Ҳудудининг аксарият қисми Ғарбий Карпат тоғлари доирасида (Словакия Рудали тоғлари ва б.) жойлашган. Лисец ш. даги Злати Врх базальтли тепалиги табиат ёдгорлигидир. ГерлаховскиШтит тоғи (2655 м) — Ғарбий Карпат тоғларининг энг баланд нуқтаси. Жан. ни Ўрта Дунай текислигининг бир кисми эгаллаган. Словакияда қўнғир кумир, темир, марганец, полиметалл рудалари, сурма, магнезит конлари бор. Иклими мўътадил, континентал. Текисликларда ўртача тра январда — Г дан —4°, Карпат тоғида —10° гача, июлда 19 — 2Г, тоғларда 4° гача. Йиллик ёғин текисликларда 450—700 мм, тоғларда 2100 мм гача. Словакия дарёлари (Дунай ва унинг ирмоклари, Морава, Ваг, Грон ва б.) гидроэнергиянинг мухим манбаларидир. Словакия тоғлари ўрмонлар билан крпланган (мамлакат ҳудудининг 1/3 кисми). Жан. қияликларда кенг баргли ва аралаш, шим. қияликларда игна баргли дарахтлар ўсади. Текисликларда деҳқончилик қилинади. Ҳайвонлардан қўнғир айиқ, бўри, силовсин, тўнғиз, қуён, олмахон, типратикан, турли қушлар бор, даре ва кўлларда балиқ кўп.
Аҳолисининг кўпчилиги — словаклар (87%), шунингдек венгер, чех, украин ва б. ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 56,8%. Расмий тил — словак тили. Диндорларнинг аксарияти — христиан (католик) лар. Йирик шаҳарлари: Братислава, Кошице, Прешов.
Тарихи. Словакия ҳудудида палеолит даврида манзилгохлар бўлганлиги маълум. Мил. 3—4-а. ларда славянлар кўчиб келган ва 1минг йиллик ўрталарида етакчи этник гуруҳ бўлиб қолган. 7-а. да С илк славян Само давлати таркибига, 9—10а. ларда Буюк Моравия давлати таркибига кирган. 11-а. ўрталарида Словакияни венгерлар босиб олиб, чехморава ва словак қабилалари асосида ягона элат ҳосил бўлиш жараёнига халақит бердилар. 13— 14-а. ларда Словакия немислар кулига ўтди. 16-а. ўрталарида Снингжан. ни турклар босиб олди, қолган худуди 17-а. охирида Габсбурглар монархияси таркибига киритилди. 1718-а. бошларида Словакияда бир неча бор деҳқонлар қўзғолони (1618, 163132, 1648, 1660, 1711), ҳунарманд ва шаҳар йўқсилларининг норозилик чиқишлари (1606, 1609, 1626, 1632, 1640) бўлди. Словакия деҳқонлари Ракоци Ференц харакатида (1703—11) қатнашдилар. 1848—49 й. Австрия инқилоби вақтида Словакия миллий ҳаракати арбоблари демократик ўзгаришларни амалга оширишни, словак халқининг миллий тенг ҳуқуқлилигини талаб қилиб чиқдилар, аммо Венгрия ҳукумати бу талабни рад қилди. Австрия-Венгрия давлати ташкил топиши (1867) билан Венгрия таркибида қолди. 1-жаҳон уруши йилларида Словакияда чет эл ҳукмронлигига қарши миллий озодлик кураши кучайди. 1919 й. 16 июнда Прешовда Словакия Совет республикаси эълон қилинди, бироқ 7 июлда интервенциячи қўшинлар томонидан тормор этилди. Австрия-Венгрия барбод бўлгач, Словакия 1919 й. 30 окт. да Чехия ва Словакиянинг ягона давлатга бирлашуви натижасида 1918 й. ташкил топган Чехословакия давлати таркибига кирди. 1938 й. Мюнхен битимита кўра, Словакиянинг жан. туманлари Чехословакиядан Венгрияга олиб берилди, қолган ҳудудда 1939 й. словак фашистлари Германия паноҳидаги «мустақил» С давлати ташкил этилганини эълон қилдилар. Шу йилдан Словакияда Қаршилик кўрсатиш ҳаракати авж олди. 1944 й. ги Словакия миллий қўзғолони Словакиянинг 2/3 қисмигаёйилди. 1945 й. майда Словакия бутунлай озод қилинди. Словак ва чех ерлари Чехословакия республикаси доирасида қайта бирлаштирилди. Словакия 1948 й. 9 майдан Чехословакия Халқ Демократик Республикаси, 1960 й. 11 июлдан Чехословакия Социалистик Республикаси, 1990 й. 29 мартдан Чехословакия Федератив Республикаси, 1990 й. 20 апр. дан 1992 й. 31 дек. гача Чехия ва Словакия Федератив Республикаси таркибида бўлди. 1992 й. 17 июндаги Декларацияда республика суверенитети эълон қилинди. Словакия — 1993 й. дан БМТ аъзоси. 1992 й. 24 янв. да ЎзР суверенитетини тан олган ва 1993 и. 1 янв. дан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрамлари — 29 авг. — Словакия миллий қўзғолони куни (1944), 1 сент. — Конституция куни (1992).
Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшма ташкилотлари. Демократик Словакия учун ҳаракат — Халқ партияси, 1991 й. да асос солинган; С. демократик иттифоқи, 1995 й. тузилган; С. деҳқонлар партияси, 1990 й. ташкил этилган; С. ишчилари бирлашмаси, сиёсий партия сифатида 1994 й. рўйхатга олинган; Сўл демократлар партияси, 1991 й. тузилган; С. миллий партияси, 1989 й. асос солинган; Венгер христиан демократик харакати, 1990 и. ташкил этилган; С. христиандемократик иттифоқи партияси, 2000 й. рўйхатга олинган. С. Республикаси касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990 й. асос солинган.
Хўжалиги. Словакия — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 33,4%, қ. х. нинг улуши 4,8%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 61,8%.
Саноатида, асосан, маҳаллий минерал хом ашё (қунғир кумир, лигнит, темир руда) негизида кончилик ва металлургия саноати ривожланган. Чўян, пўлат ва прокатнинг кўп қисми Кошицедаги металлургия к-тида, алюминий (четдан келтирилган бокситдан) ЖьярнадГрономда, мис Кромпахида ишлаб чиқарилади. Машинасозлик саноати ривожланган: радиоприемник, телевизор, совиткич, мотоцикл, кема, подшипник, юк вагонлари, станок, электротехника ускуналари ва б. ишлаб чикарилади. Киме ва нефть кимёси саноати (нефть маҳсулотлари, минерал ўғит, пластмасса, синтетик тола ва б.) четдан олинган нефть ва газ асосида ишлайди. Йирик ўрмон, ёғочсозлик, қурилиш материаллари саноати барпо этилган. Тўқимачилик, кўнпойабзал, озиқ-овқат корхоналари бор. Асосий саноат марказлари — Братислава ва Кошице. Йилига ўртача 24,7 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Унинг кўпчилик қисмини ГЭСлар беради, ЯсловскаБогуницеда АЭС бор.
Қишлоқ хўжалиги нинг асосий тармоғи — деққончилик. Буғдой, маккажўхори, арпа, қанд лавлаги, мойли экинлар ва б. экилади. Боғдорчилик ва токчилик ривожланган. Гўштсут, гўштжун чорвачилигига асосий эътибор берилади (чўчқа, қуй, қорамол, парранда боқилади).
Т. й. узунлиги 3,7 минг км, автомобиль йўллари уз. 17,9 минг км. Дунайда кема қатнайди. Дарё портлари: Братислава, Комарно. Четга машина ва ускуна, нефтни қайта ишлаш, кимё ва ёғочсозлик, қ. х. махсулотлари ва б. сотади. Четдан нефть ва табиий газ, озиқ-овқат, машина ва ускуналар олади. Чехия, Германия, Россия ва б. билан савдо қилади. Пул бирлиги — Словакия кронаси.
Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Маорифи бошланғич ва ўрта мактаб таълимидан иборат. 614 ёшдаги болалар учун мажбурий таълим жорий этилган. Касб таълими ўрта ҳунартехника мактабларида берилади. 14 олий ўқув юрти бор. Йириклари: Братислава университеты, Словакия олий техника мактаби, Олий иқтисодий мактаб, консерватория — ҳаммаси Братиславада; П. Шафарик номидаги ун-т, Олий ветеринария мактаби, Олий техника мактаби — Кошицеда; Олий транспорт мактаби — Жилинда ва б. Асосий илмий муассасаси — Словакия ФА. Братиславада Вирусология инти, пайвандлаш ва пед. илмийтадқиқот интлари ва б., Жилинда гидрология и. т. маркази ва геол. маҳкамаси, Мартинда Словакия матицаси (маданий-маърифий маркази) бор. Йирик кутубхоналари: С. матицаси кутубхонаси (1863), Братиславадаги ун-т кутубхонаси (1919), Кошицедаги Давлат илмий кутубхонаси (1657) ва б. Асосий музейлари: Братислава ва Мартиндаги Словакия миллий музейлари, Кошицедаги Шарқий Словакия музейи, БанскаБистрицадаги Словакия миллий қўзғолони музейи ва б.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Правда» («Ҳақиқат», словак тилида чиқадиган мустақил кундалик газ., 1920 й. дан), «Глас люду» («Хатқ овози», словак тилида чиқадиган кундалик газ., 1954 й. дан), «Народна оброда» («Миллий тикланиш», словак тилида чиқадиган кундалик газ., 1990 й. дан), «Рольницке новини» («Деҳқонлар газетаси», словак тилида чикадиган кундалик газ., 1946 й. дан), «Смена» («Ўринбосар», словак тилида чиқадиган кундалик ёшлар газ., 1948 й. дан), «Уй со» («Янги сўз», венгер тилида чиқадиган кундалик газ., 1948 й. дан), «Беседа» («Гурунг», словак тилида чиқадиган ҳафтанома, 1990 й. дан), «Вечер» («Оқшом», словак тилида чиқадиган кечки газ., 1990 й. дан). С. Республикаси телеграф агентлиги, ахборот маҳкамаси, 1992 й. тузилган. Словакия радиоси 1926 й. дан, телевидениеси 1956 й. дан ишлайди.
Адабиёти. Словакия ёзувининг пайдо бўлиши акаука Кирилл ва Мефодийларнинг Буюк Моравия давлати ҳудудидаги фаолияти билан боглиқ (9-а. нинг 2-ярми). Қад. адабиёт инсонпарварлик ва озодлик рухи билан суғорилган. 17 — 18-а. лардаЯ. Вавринец, М. Раковский, Ш. Пиларик ва Г. Гавлович каби ёзувчилар ижод қилди. Миллий уйғониш бошланиши билан Маърифатпарварлик адабиёти ривожланди (18-а. охири — 19-а. бошлари). Ёзувчи Й. Байза, Ю. Фандли, филолог А. Бернолак бу даврнинг таникли вакилларидир. Б. Таблиц ва Я. Голлий шеъриятида, Я. Халулка драматургиясида, П. Й. Шафарик ва Я. Коллар адабийилмий фаолиятида славянлар бирлиги ифодаланган. 19-а. 40—70й. ларида миллий озодлик ҳаракатининг ғоявий раҳбари Л. Штур бошлиқ инқилобий романтикларнинг ижодида ватанпарварлик ғоялари фольклор анъаналари усулида тарғиб қилинди. Й. Заборский насри ва драматургиясида, П. Гвездослав, С. Ваянский, М. Кукучин назми ва насрида реализм услуби қиёмига етказилди. 20-а. бошларида словак модерни деб аталган адабий гуруҳ (И. Краско, В. Рой, И. Галл) шаклланиб, реализм, модернизм, символизм ижодий принципларини умумлаштирди. Ф. Краль, Л. Ондрейов, Я. Есенский насри, Я. Поничан назми танқидий реализмнинг юксак намуналаридир. 2-жаҳон урушидан кейин халқнинг фашизмга қарши кураши тарихи ва янги ҳаёт қурилиши муаммолари адабиётнинг етакчи мавзуи бўлди. Ф. Гечко, Р. Яшик, А. Беднар, К. Лазарева, В. Минач романлари, А. Плавка, П. Горов, В. Мигалик, Я. Костра шеърлари 20-а. нинг 2-ярмидаги энг машҳур асарлардир.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Словакия ҳудудида Қад. Рим иморатларининг крлдиклари сақланиб қолган. Диний иншоотлар ва роман услубидаги қасрлар (Нитрадаги 1200 й. га оид авлиё Эмерам базиликаси, 12-а. га оид Скалицадаги 2 ярусли капелларотонда, 1228 й. га оид Дьяковца, 12-а. га оид Дражовца черковлари, 12-а. га оид Оравский қасри ва б.) словак меъморлигининг дастлабки обидаларидир. 14 — 15-а. ларда готика услуби урф бўлди (Кошицедаги кафедрал собор, 1382 — 1499; Братиславадаги соборлар, 14—15-а. лар ва б.). 16-а. да Уйғониш даври меъморлиги таркала бошлади (БанскаБистрицадаги ратуша, 1510; Прешов, Левоч, Бардеёв ва б. жойлардаги уйжой бинолари). 17—18-а. ларда барокко услуби, айниқса, сезиларли из крлдирди. Братиславадаги Троица черкови (1717—35), илк классицизм нишоналари бўлган Бош сарой (1778—81, меъмор М. Гефеле), Кошицедаги ратуша (1756) шу жумлага киради. 18-а. охири ва 19-а. бошларида заминдорларнинг ҳовлижойлари, шаҳар ва қишлоқлар қурилишида классицизм, 19-а. охири ва 20-а. бошларида модерн услуби устун бўлди. Турар жойлар ва черковлар ёғоч, тош ва пишик, ғиштдан қурилди. 20-а. нинг 2-ярми қурилишида замонавий материаллардан фойдаланилди (Братиславадаги Олий техника мактаби биноси, Дунай устидаги кўприк, «Киев» меҳмонхонаси ва б.).
Словакия ҳудудида ибтидоий санъат ёдгорликлари (палеолит даврига хос аёллар ҳайкалчалари, неолит сополи, фракий, скиф, кельт, қад. славян ва б. қабилалардан қолган буюмлар) сақланган. 4-а. га оид қабрлардан жез анжомлар, олтин ва кумуш буюмлар топилган. 14—15-а. лар ранг-тасвир асарлари (СпишскаКапитулдаги авлиё Мартин черкови, 1317) диққатга сазовор. 16-а. бошларида Уйғониш даври, 17-а. да барокко санъати ривожланди. 19—20-а. ларда Й. Чаусиг, К. Либай, В. Климкович, Й. Ганула, Л. Чордак, Ф. Упрка, М. Бенка, О. Дубай каби рассом ва ҳайкалтарошлар ижод қилдилар. Замонавий тасвирий санъат усталари орасида В. Глубучек, Я. Кулих, Й. Кузьма, Я. Яношка ва б. ларни кўрсатиш мумкин.
Мусиқаси. Словакия халқ мусиқа ижодиёти жанрларга бой. Улар орасида эпик, севги, диний ва маросим қўшиқлари, балладалари учрайди. Кўшиқлар бир овозли, 4 ва 5 товушкаторли диатоникага асосланган. Фришка ва одземок рақслари машҳур. Чолғу асбоблари — фуяра, чўпон найлари, гайда ва б. 9—10-а. ларда профессионал мусиканинг илк шакллари (черков айтимлари),15-а. дан кўп овозли мусиқа пайдо бўлди. Миллий композиторлик мактабининг асосчиси Я. Л. Белла «Такдир ва идеал» симфоник поэмаси (1878), «Темирчи Виланд» операси (1890)ни яратди. 20-а. бошларида турли опера ва хор жамоалари тузилди. 1919 й. ташкил этилган мусика мактаби 1928 й. Мусиқа ва драма академиясига, 1941 й. консерваторияга айлантирилди. Братиславада словак камер оркестри (1960), Олий нафис санъат мактаби (1949) ташкил топди. Композиторлар Э. Сухонь, А. Мойзес, дирижёрлар Л. Словак, Л. Райтер, пианиночилар М. Карин, К Гавликова, П. Топерцер, скрипкачилар А. Можи, Т. Гашпарек, хонандалар Ю. Мартвонь, Э. Китнарова, Г. Бенячкова машҳур.
Театри. 12-а. да йокулятор деб аталадиган халқ актерлари томошалар кўрсатишган. 15—16-а. ларда Брезно, БанскаШтьявница ва б. жойларда мактаб драмаси пайдо бўлди. 17—18-а. ларда халқ театри ташкил топиб, унда диний мавзудаги пьесалар қўйилди. Словакияда профессионал театр санъатининг вужудга келишида ҳаваскорлик тўгараклари муҳим роль ўйнади. 19-а. нинг 1-ярмида ҳаваскорларнинг драма тўгаралари тузила бошлади, улар У. Шекспир, Ф. Шиллер, Н. Гоголь асарларини саҳналаштирди. 1890 й. Мартинда қурилган Миллий уй саҳнасида маҳаллий муаллифлардан Я. Халупка, Я. Паларик, П. Гвездослав, Й. Тайовский пьесалари қўйилди. 1920 й. Братиславада биринчи словак профессионал театри барпо этилди. 20-а. нинг 2-ярмида Братислава, Жилин, Кошице, БанскаБистрица, Прешовда янги театрлар ишлай бошлади. Й. Будский, И. Лихард, Т. Раковский каби реж. лар, М. Краловичова, К. Махата, Ю. Пантик, М. Грегор каби актёрлар машҳур. Театр кадрлари Братиславадаги Олий театр мактабида тайёрланади.
Ўзбекистон — С. муносабатлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 1997 й. янв. да Словакияга қилган ташрифи чоғида имзоланган икки томонлама ҳужжатлар ЎзР билан Словакиянинг ўзаро ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратди. Бу ҳужжатлар орасида ўзаро муносабат ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги шартнома, сармояларни ўзаро қимоялаш ва рағбатлантириш ҳамда савдоиқтисодий ва илмийтехникавий ҳамкорлик ҳақидаги битим алоҳида ўрин олади. Кейинги йилларда Ўзбекистон — С. муносабатлари ҳукуматлар, парламентлар, экспертлар, тадбиркорлар даражасида ривожланиб келди. Ўзбекистон — С. ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишлай бошлади. Ана шуларнинг натижаси ўлароқ икки томонлама товар айланмаси 2002 й. 8,2 млн. AҚШ долларини ташкил этди. 2003 й. мартда С. Президенти Р. Шустернинг Ўзбекистонга ташрифи натижасида имзоланган икки томонлама солиқ солиш ва мулкдан келадиган даромаддан солиқтўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан Словакия «Эксибанк»и ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум икки мамлакатнинг ўзаро муносабатлари ни янада ривожлантиришга хизмат қилади.