СОБИР АБДУЛЛА (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдуллаев Собир) [1905.5 (18).9, Қўқон — 1972.24.10, Тошкент] — шоир, ёзувчи ва драматург. Ўзбекистон халқ шоири (1965). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Дастлаб эски мактаб, сўнг «усули жадид» мактабини тугатгач, Қўқондаги пед. билим юрти (1922—24), Тошкентдаги маҳаллий кадрларни тайёрлаш курси (1924—26) да ўқиган. 1926—48 й. ларда «Янги Фарғона», «Ёш ленинчи» газ. ларида адабий ходим, «Муштум» жур. да бўлим мудири, Андижон вилоят театри, Ўзбек давлат филармонияси ва Муқимий номидаги театрда адабий эмакдош (1936).
Илк шеьрлар тўплами — «Эрк илҳомлари» (1931). Шундан кейин унинг «Навбаҳор» (1931), «Куклам наъраси», «Завқ» (1932), «Гулшан» (1939), «Суз ва соз» (1943), «Давр қўшиқлари» (1949), «Ҳаёт гулшани» (1959), «Ҳаёт қўшиқлари» (1962), «Девон» (1965; Ҳамза мукофоти, 1971) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Собир Абдулланинг шеърий ижоди лирика, хажвиёт ва достонлардан иборат. Собир Абдулла аруз вазнига карши кураш ва умумий бадиий ижодни мафкуралаштириш жараёни кечган бир даврда ўзбек адабиети классикларининг бой поэтик анъаналарини давом эттириб, мумтоз адабиётимиз билан замонавий адабиёт ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаган. Собир Абдулла воқеликда рўй берган воқеа ва ҳодисаларни ифодалашда аруз вазни имкониятларидан самарали фойдаланган, айниқса, ғазал жанрида кишиларга завқшавқ бағишлайдиган, улардаги эзгулик ва нафосат туйғуларига руҳий озиқ берадиган кўплаб асарлар ёзган. Унинг бастакорлар томонидан куйга солинган энг яхши газаллари ўзбек қўшиқчилик санъатининг равнақига муҳим ҳисса бўлиб қўшидди. Собир Абдулла айни пайтда ҳажвий шеърлар ҳам ёзган. Лироэпик жанрларда ҳам самарали ижод қилган («Манёвр», 1931; «Ўртоқ Ёқубова», 1934; «Катта Фарғона канали» тона Полвон ўғли», 1940; «Гул ва санам», 1957; «Қуралай кўз бир келинчак», 1958; «Тун ва тонг», 1971, достонлар).
Собир Абдулланинг ўзбек адабиети тараққиётига қўшган катта ҳиссаси унинг драмаларидир. «Мухбирга ҳужум» дастлабки пьесаси 1927 й. Қўқон драма труппаси томонидан саҳнага қўйилган. Шундан сўнг Собир Абдулла «Боғбон қиз» (1926, достон асосида), «Бўстон» (1937) бир пардали пьесаси ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» (1939) пьесаларини езди. 1940 й. да илк бор саҳна юзини кўрган ва ҳанузга қадар ўзбек мусиқий театрлари репертуарларини безаб келаётган «Тоҳир ва Зуҳра» асари Собир Абдулла ижодининг гултожидир. Собир Абдулла драмаси билан Тухтатсин Жалиловнинг мусиқаси ўзаро уйғунлашган ҳолда севги ва муҳаббат ҳақидаги Шарқ афсонасининг «Ромео ва Жульетта», «Лайли ва Мажнун» сингари жаҳон адабиётининг машҳур ишқий асарлари даражасига яқинлашишига имконият яратди. Собир Абдулланинг ушбу асари асосида «Тоҳир ва Зухра» кинофильми (режиссёр Н. Ғаниев) ва опера спектакли (композиторлар Т. Жалилов ва Б. Бровцин) ҳам яратилган. Собир Абдулла уруш йилларида ҳамкорликда «Қўчқор Турдиев» (1941), «Даврон ота» (1942), «Ўзбекистон қиличи» (1943), урушдан кейинги йилларда эса замонавий ҳамда тарихийафсонавий мавзуларда «Алпомиш», «Гул ва Наврўз», «Истеъдод», «Менинг жаннатим», «Ҳижрон ва виждон» сингари пьесаларни ҳам ёзди. Бу асарларнинг аксари пойтахт ва вилоят театрларида саҳналаштирилган.
Собир Абдулланинг адабий меросида насрий асарлар ҳам салмокли ўринни эгаллайди. Унинг 1931 й. да нашр этилган «Навбаҳор» тўпламидан шеърлар билан бирга даврнинг долзарб мавзуларида ёзилган ҳикоялар ҳам урин олган. Собир Абдулла насрий жанрлардаги изланишларини давом эттириб, «Улфат» (1939), «Соялар» (1963) ҳикоялар тўпламларини эълон қилди. Кичик наср жанрларида эришилган тажриба ёзувчининг «Мавлоно Муқимий» романи (1965) устида олиб борган ижодий ишида, айниқса, қўл келди. С. А. Муқимий ва унинг замондошларини кўрган кишилар хотиралари асосида романда шоир ҳаёти ва у яшаган тарихий давр манзараларини ҳаққоний акс эттирди. Кейинчалик Собир Абдулла тарихий ўтмиш мавзуида ёзилган «Беш саргузашт» қиссасини (1971), Ҳамза, Ғ. Ғулом, А. Умарий, М. Узоқов каби адабиёт ва санъат намояндаларига бағишланган хотираларини ёзди. Собир Абдулла «Тоҳир ва Зуҳра», «Майсаранинг иши» опералари либреттосининг ҳам муаллифларидан бири. Қўқон ва Тошкентдаги бир неча кўча, мактаб ва кутубхонага шоир номи берилган.
Ac: Асарлар [4 ж. ли|, 1 — 4ж. лар, Т., 197580.
Ад.: Абдураҳмоно ва М., Собир Абдулла. Ҳаёти ва ижоди ҳақида очерк, Т., 1965; Аб дураҳм о н о ва М., Замин ва замон куйчиси, Т., 1975.