ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ

ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ (ЎзРда) — шахснинг жамият, давлат ва бошқалар шахслар билан бўладиган ўзаро муносабатлардаги реал аҳволини кўрсатувчи ҳолати. У шахснинг юридик жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган ва жамиятда тутган ўрнини белгилайдиган ҳуқуқлари, эркинликлари, мажбуриятлари йиғиндисидир. Шахснинг ҳуқуқий ҳолати Конституция ва унга мувофиқ чиқарилган бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2бўлими инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. Ўзбекистонда Шахснинг ҳуқуқий ҳолати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясита тўла мос келади. Шахснинг ҳуқуқий ҳолатини ўрнатувчи ҳуқуқий нормалар: ҳуқуқий лаёқат, асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлар; қонуний манфаатлар; фуқаролик; юридик жавобгарлик; ҳуқуқий тамойиллар; умумий характердаги ҳуқуқий муносабатларни ўз ичига олади. Шахснинг ҳуқуқий ҳолати асосини конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятлар ташкил этади. Шахснинг ҳуқуқий ҳолати қуйидаги турларга ажратилади: фуқаронинг умумий ёки конституциявий ҳуқуқий ҳолати; шахснинг махсус ҳуқуқий ҳолати, фуқароларнинг алоҳида категориялари ҳуқуқий ҳолати; жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳолати; чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки икки фуқароликка эга шахслар ҳамда қочқинларнинг ҳуқуқий ҳолати; хорижий мамлакатларда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқий ҳолати; тармоққа оид, яъни фуқароликҳуқуқий, маъмурийҳуқуқий Шахснинг ҳуқуқий ҳолати ; касби ва мансабига боғлиқ ҳолда (вазир, депутат ва шаҳрик. ларнинг) шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати; алоҳида шароитларда, алоҳида ҳудудларда (Орол бўйи, баланд тоғ шароитида, зарарли объектларда) ишлаётган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати.

Шахснинг умумий ҳуқуқий ҳолати — бу инсоннинг муайян давлат фуқароси ва жамиятнинг аъзоси сифатидаги ҳуқуқий ҳолатидир. Умумий ҳуқуқий ҳолат Конституция билан белгиланади ва барча учун бир хил ва ягона ҳисобланиб, у нисбатан барқарор ва умумий шаклда амал қилади. Шахснинг умумий ҳуқуқий ҳолатининг мазмуни асосини Конституцияда ҳаммага ва ҳар бир кишига берилган ва кафолатланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ташкил этади. Шахснинг умумий ҳуқуқий ҳолати ҳуқуқий ҳолатнинг бошқа турлари учун асос ва пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Шахснинг махсус ҳуқуқий ҳолати — фуқароларнинг алоҳида категориялари (қатламлари) ҳуқуқий ҳолати хусусиятларини ўзида ифодалайди (талабалар, ҳарбийлар, нафақахўрлар, ўқитувчилар, ногиронлар, уруш қатнашчилари ва шаҳрик.). Махсус ҳуқуқий ҳолат эгалари умумий конституциявий ҳуқуқий ҳолатга асосланган ҳолда, қўшимча ҳуқуқ ва мажбуриятларга, имтиёз ва хусусиятларга эга бўлади.

Шахснинг индивидуал ҳуқуқий ҳолати — алоҳида бир шахснинг мавжуд жиҳатлари (ёши, жинси, оилавий аҳволи, хизмат вазифаси ва шаҳрик.)ни белгилайди ва у ҳар бир шахсга тегишли бўлган аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлардан иборатдир. Индивидуал ҳуқуқий ҳолат инсон ҳаётида рўй берадиган ўзгаришларга боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Умумий, махсус ва индивидуал ҳуқуқий ҳолатлар ўзаро боғлиқ. Умумий ҳуқуқий ҳолат ҳаммада бир хил; махсус ҳуқуқий ҳолатлар бир қанча бўлади, шунингдек, фуқаро қанча бўлса шунча индивидуал ҳуқуқий ҳолат мавжуддир. Шахснинг ҳуқуқий ҳолатининг барча турлари умумий ҳуқуқий ҳолатга зид келмаслиги керак.

Мавлуда Аҳмадшоева.


Кирилл алифбосида мақола: ШАХСНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДАВЛАТ
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ПРЕЗИДЕНТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты