ШЕРОБОД ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ

ШЕРОБОД ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ — Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларининг бир неча туманлари, Тожикистон ва Туркманистоннинг жан. сарҳадларида етишиб чиққан юзлаб бахшиларни бирлаштирган достончилик мактаби. Сурхондарё ва Қашқадарёда достончилик анъаналарининг изчил ривожланиши бугунги кунларда ҳам давом этмоқда. Шунинг учун ҳам бу мактаб вакилларидан 20-асрнинг 40-й. ларида ёзиб олинган достонларда достончиликнинг нисбатан қуйи босқич унсурлари, бадиий тафаккурнинг унча ривожланмаган шакллари учрайди. Ўтган асрнинг 60-й. ларидан бошлаб эса анъаналарнинг муайянлаша бориши, маълум маънода китобийликка интилиш кучаяди. Бунда истеъдодли халқ бахшиси Қодир Раҳим ўғлининг (1936—85) хизматлари катта бўлди. Шеробод достончилик мактабидан Қосимкўр, Шерна Бекназар ўғли, Мардонақул Авлиёқул ўғли, Умир Сафар ўғли, Нормурод бахши, Аҳмад бахши, Нурали Боймат ўғли, Мамадрайим бахши, Юсуф Ўтаган ўғли, Эшқобил бахши, Бўрибой Аҳмедов, Қодир Раҳим ўғли каби ўнлаб достончилар етишиб чиқди. Бугунги кунда Хушбоқ Мардонақулов, Шоберди Болтаев, Бобораҳим Маматмуродов, Қора ва Чори Умировлар, Қаҳҳор Қодир ўғли, Абдуназар Поёнов каби бир қанча бахшилар достончилик анъаналарини давом эттирмоқдалар. Бу мактаб вакилларидан ёзиб олинган «Олтин қовоқ», «Малла савдогар», «Зайидқул», «Оллоназар Олчинбек», «Ойчинор», «Шерали», «Келиной» каби қатор достонлар Ўзбекистоннинг бошқа жойларида яшаб ўтган бахшилар репертуарида учрамайди.

Ад. Қаҳҳоров А., Янги достонлар, Т., 1988; Эргашев А., Халилов Д., «Ёзи ва Зебо» — ишқдостони, Қарши, 2000; Муродов М., Алпомишнома, 1—2-китоблар, Т., 1999, 2000.

Тўра Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ШЕРОБОД ДОСТОНЧИЛИК МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
ТОЖИКИСТОН
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты