ШИН Николай Сергеевич (1928.24.8, Узоқ Шарқ ўлкаси) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон БА акад. (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1987). 1940 йилдан Ўзбекистонда. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1949) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1960)ни тугатган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1956—88) ва Республика рассомлик билим юрти (195]58, 19932004) да дарс берган. Ш. Ўзбекистон тасвирий санъатида ўзига хос йўналиш (мактаб) яратди (шогирдлари Б. Жалолов, Э. Муҳаммадиев, Ъ. Назаров ва бошқалар), асарларининг асосий мавзуси ўзбек, корейс халқлари тарихи ва бугуни ҳамда инсон тақдирига бағишланган; рангтасвирда яратган маҳобатли картина, портрет, манзара, натюрморт ва бошқалар асарлари билан шуҳрат қозонди: «Светлана», «Хотира йўллари», «Ҳайрат», «Сўқоқ мадҳияси», «Қуёшга», «Севги афсонаси», «Ҳосил байрами» ва бошқалар; шунингдек, «Йил фасллари», «Чирчиқ квадратлари» каби туркум асарлар муаллифи ҳамдир. 1960 йилдан Республика ва халқаро бадиий кўргазмаларда иштирок этади. Корея Республикасининг «Олтин тож» ордени билан такдирланган (1997). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).
Ад.: Еремян Р. В., Шин. Жизньи творчество, Т., 2003.