СУВ

СУВ, водород оксид, Н2О — водород (11,19%) ва кислород (88,81%)дан иборат энг содда кимёвий бирикма. С. рангсиз, ҳидсиз суюклик (қалин қатламда зангори рангли). Мол. м. 18,0160. Ернинг геологик тузилиши тарихи ва унда хаётнинг пайдо булиши, физик ва кимёвий муҳит, иқлим ва обҳавонинг шаклланишида Сув муҳим аҳамиятга эга. Ҳеч қандай тирик организм С. сиз ҳаёт кечира олмайди. Сув қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги барча технологик жараёнларнинг зарурий қисмидир.

Сув табиатда кенг тарқалган. Ер юзининг қарийб 3/4 қисмини ташкил қилади. Гидросфера — океанлар, денгизлар, кўллар, Сув ҳавзалари, дарёлар, Ер ости Сувлари, тупроклар намини ўз ичига олган Ернинг сувли пусти 1,4 — 1,5 млрд. км3 ни ташкил этади. Атмосферада Сув буғ, туман, будут, ёмғир, қор ҳолатида булади. Қуруқликнинг 10% га яқин қисми муз билан қопланган. Литосфераяа гидросферадагига яқин микдорда, яъни 1—1,3 млрд. км3 Сув бор. Ер мантиясида улкан микдорда (13—15 млрд. км3) Сув бор. Барча тирик организмлардаги С. Ер юзидаги дарёлар Сув ининг ярмига тенг. Ердаги ҳамма Сув бирбири билан ва атмосфера, литосфера, биосферадаги Сув билан узаро таъсирда бўлади (қ. Сув айланшии).

Табиий шароитда Сув таркибида доимо эриган тузлар, газлар ва органик моддалар бўлади. Улар миқдори Сувнинг ҳосил бўлишига ва шароитига боғлиқ. Сув даги туз концентрацияси 1 г/кг гача бўлса — чучук, 25 г/кг гачаси — ту зли, ундан юкрриси — шур Сув дейилади. Ёғин Си, чучук, кўл ва даре Си кам минералли бўлади. Океан С. ининг шўрлиги 35 г/кг га яқин, денгизники камроқ, чучук Сувда Н СО», Са2Қ ва Mg2Қ ионлари кўпроқ. Сувнинг минераллиги ошган сари S О , С1~, NaҚ ва КҚ ионларининг концентрацияси кўпайиб боради.

Табиий Сувда эриган газлар — азот, кислород, карбонат ангидрид, асл газлар, баъзан, водород сульфид, углеводлар бўлиши мумкин. Сувда органик моддалар концентрацияси оз — дареларда ўртача 20 мг/л, Ер ости Сида янада оз, океан Сида эса 4 мг/л.

Водороднинг 2 та баркарор изотопи (‘Н ва 2Н) ва кислороднинг 3 та изотопи (|6О, О17, |8О) борлиги туфайли 9 та турлича изотопли С маълум. Ердаги барча Сувда таркибида водороднинг изотопи — тритий (3Н) бўлган 13 — 20 кг «ўта оғир» С. бор (қ. Оғир сув).

Сув кенг тарқалганлиги ва унинг инсонлар ҳаётидаги аҳамияти катталиги туфайли қадимдан ҳаёт манбаи ғисобланади. Қад. дунё файласуфлари фикрича, Сув ҳаёт учун зарур бўлган 4 унсурнинг биридир (олов, ҳаво, тупроқ қатори). Шу билан бирга Сув совуқлик ва намлик элтувчиси деб ҳам қаралган. 18-а. охиригача Сувни индивидуал кимёвий элемент деб келинди. 1781—82 й. ларда инглиз олими Г. Кавендиш Сни илк бор водород ва кислород аралашмасини электр учқуни билан портлатиб синтез қилган. 1783 й. да француз олими А. Лавуазье бу тажрибани такрорлаб, Сувнинг водород ва кислороддан таркиб топганлигини тасдиқлади. 1772 и. француз физиги Делюк Сувнинг максимал зичлиги 4°да бўлишини аниқлади. Сувнинг муҳим физиккимёвий хоссалари 1жадвалда берилган.

Сув — универсал эритувчи. Унда газлар яхши эришш. Сув электролит бўлганлигидан кўпгина кислота, асос ва тузларни эритади. Сувнинг ўзи ҳам яхши эрувчан модда. Водород билан кислород қўшилиб сув ҳосил бўлишида иссиклик ажралиб чиқади. 2Н2+О2=2Н3О реакцияси 300° трагача жуда секин боради. 550° да портлаш юз беради.

Сув — ниҳоятда барақарор бирикма. С. молекулалари 1000°дан юқори трада ниҳоятда оз даражада водород ва кислородга ажралади (термик диссоциация). 2000°да Сувнинг термик парчаланиши 1,8%га, 3092°да 13%га, 5000°да 100% га етади. Сув ультрабинафша нурлар (фотодиссоциация) ёки радиоактив нурлар (радиолиз) таъсирида ҳам парчаланади. Сув радиоактив парчаланганда Н2 ва О2 дан ташкари водород пероксид хамда бир қатор эркин радикаллар ҳосил бўлади. Сув бирикиш ва парчаланиш реакцияларига киришади, кимёвий реакцияларда иштирок этади. Сув ўзига хос ғайриоддий (аномал) хоссаларга эга: сирт таранглиги юқори, қовушоқлиги кичик, суюқланиш ва қайнаш т-раси юқори, суюқ ҳолатдаги зичлиги қаттиқ ҳолатидагидан катта. Қ4°дан юқори трада ҳам, ундан пастда ҳам Сувнинг зичлиги 1000 кг/м3 дан паст бўлади. Бу ҳодиса С. нинг зичлик аномалияси деб аталади. Тоза Сувнинг солиштирма иссиклик сиғими барча суюқ ва қаттиқ моддаларникидан катта (4,18 ЖҒг); демак, 1 г С. ни Г иситиш учун бошқа моддаларни иситишга сарфланадиган иссиқликка нисбатан кўпроқ иссиклик талаб қилинади. Бу С. нинг иссиқлик сиғими аномалияси деб аталади. Тоза Сувни эҳтиёткорлик билан астасекин совитиб борилса, у Сдан паст трада ҳам (—33°га қадар) музламаслиги мумкин, Бундай «ўта совиган» С. баркарор бўлмайди; уни силкитилса ёки ичига бирор кристалл ташланса, дархрл музлаб крлади. Шунингдек, тоза Сувни астасекин «ўта иситиш» (Қ27°га қадар) ҳам мумкинлиги аникланган. Ўта иситилган Сув ҳам барқарор бўлмайди; бир оз чайқатилса, бундай Сув жуда кўп микдорда буғ ҳосил қилиб қайиайди. Сув молекуласи 2 та водород ва I та кислород атомидан таркиб топиб, боғлар орасидаги бурчак 104,5°. Кислород атоми атрофидаги электронларнинг носимметрик тақсимланиши натижасида электрон булути манфий электр зарядининг маркази кислород атомининг мусбат заряди марказига мос келмайди. Натижада сув молекуласидаги катта электрик дипол моменти вужудга келади. Бу эса сувнинг қутбланиш хоссасини намоён қилади.

Қутбланган сув молекуласи қутбланган моддаларни яхши, қутбланмаган моддаларни эса оз эритади. Сувга бўлган мойиллигига қараб, функционал гурухлар: гидрофил (сувга тортилувчи), сув билан яхши сольватланадиган, гидрофоб (сувдан крчадиган) ва дифиль тузилишларга эга бўлади.

Сув — кенг ишлатиладиган модда. Сув кислород, водород, ишқор, нитрат кислота, спирт, альдегид, сўндирилган оҳак ва б. кўпгина кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш. да иштирок этадиган кимёвий реагентдир. Сув боғловчи материаллар учун зарур компонент. Кайнатиш, эритиш, суюлтириш, кристаллаш учун технологик компонент сифатида кўпгина ишлаб чиқариш. жараёнларида ишлатилади. Техникада электр ва иссикдик элтувчи, буғ машиналарида иш жисми, босим узатувчи сифатида қўлланади.

Организмдаги Сув барча ўсимликлар, тирик организмлар ва микроорганизмларда моддалар алмашинуви учун зарур асосий восита, шунингдек, бир қанча кимёвий ферментатив реакцияларнинг субстрати ҳисобланади.

Фотосинтез жараёнида Сув карбонат ангидрид билан биргаликда органик моддалар ҳосил бўлишида қатнашади ва шу билан бирга Ерда тирик организмлар ҳосил бўлиши воситаси ҳисобланади. Сув тўқималар фаолиятини, озиқ моддалар ва алмашинув маҳсулотлари (қон, лимфа, ўсимликлар шарбати)нинг сингишини, физик терморегуляцияни ва ҳаёт фаолиятига тегишли бошқа жараёнларни таъминлайди. Организмларда жуда куп микдорда Сув бўлади. Одам танасидаги барча суюклик ва тўқималар таркибида массасига нисбатан 65% чамасида Сув бўлади. Одам очликка бир ойдан ортиқроқ чидаши мумкин, лекин Сув сизликка бир неча кундан ортиқ чидай олмайди. Сувда организмнинг яшаши учун зарур бўлган органик ва анорганик моддалар эрийди.

Одамнинг Сувга бўлган физиологик эҳтиёжи, иқлим шароитига қараб, суткасига 3—6 л ни ташкил этади.

Санитария ва хўжаликрўзғор эҳтиёжлари учун куп микдорда Сув талаб килинади. Сув марказлашган системадан етарли микдорда берилган такдирдагина ювинди ва чиқиндиларни Сув канализацияси ёрдамида окизиб юбориш мумкин. Аҳоли яшайдиган жойларнинг санитария маданияти Сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади (киши. бошига суткасига л ҳисобида). Аҳолининг соғлиғи ва санитария яшаш шароитларига бевосита ёки бил восита салбий таъсир этиши хавфининг олдини олишда Сув даги кимёвий моддаларнинг энг катта белгиланган микдорда бўлиши, илмий асосланган гигиена нормативлари муҳим аҳамиятга эга.

Аҳоли истеъмол қиладиган Сув эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз бўлиши керак. Сувда касаллик қўзғатадиган бактериялар ва вируслар бўлмаслиги лозим.

Ад.: Эгамбердиев Р., Инсон ва сув, Т., 1971, Раҳимов Ҳ. Р., Анорганик химия, Т., 1984. Ахметов Н. С, Общая и неорганическая химия, М, 1998; Егоров А. С.,Аминова Г. X., Экспресс курс неорганической и органической химии, Ростов на-Дону, 2002.

Собиржон Аминов.


Кирилл алифбосида мақола: СУВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
Туш таъбири ўзбек тилида
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты