СУВ БИЛАН ИСИТИШ — энг кенг тарқалган иситиш тизими. Турар жойлар, жамоат ва саноат биноларини иситишда кулланилади. Иситиладиган хоналарга иссиклик манбаи (қайноқ сув) иситиш асбоблари ва қувурлар орқали боради. Сув билан иситиш билан и. тизими таркибига сув иситкич (қозон, иссиклик алмашиш аппарата), иситиш асбоблари (радиаторлар, конвекторлар, панеллар, реестрлар), сув қувурлари, кенгайтириш идиши, сувни очибёпиш ва ростлаш арматураси киради. Сув иситкич сувни 50—90° гача иситиб беради. Оддий қозонларда сув иситиш учун ўтин, кумир ёки газ ёқилади. Электр қозонларда электр токидан фойдаланилади. Иссиқлик алмашиш аппаратлари тизимига тарқатиладиган сувни меъёрий трага мослаштириб беради. Иситиш асбоблари ичида ҳаракатланадиган қайноқ сув ва буғ билан хоналарни иситиб беради. Иситиш асбоблари ва қувурларидаги иссиқ сув совиб, яна иситкичга қайтиб келади, қизиган сув кенгайтириш идишида кенгаяди, натижада қувурлар ёрилиб кетмайди.
Сув билан иситиш билан и. тизимида иссиқ сув ҳаракатининг табиий ва 2 мажбурий усуллари бор. Сув табиий ҳаракатланадиган тизимда иситкичда қизиган (енгил) сув иситиш асбоблари ҳамда сув қувурларида қисман совиган (оғир) сувнинг т-раси ва зичлиги фарқи ҳисобига ҳаракатланади (яъни узлуксиз айланиб туради, циркуляцияланади). Сув қозони иситиш асбобларидан қанча паст ўрнатилса, тизимда сув шунча яхши айланади ва хоналар шунча яхши исийди. Бундай тизим шахсий уйжойларда кўп қўлланилади. Кўп қаватли турар жойларда сув мажбурий ҳаракатланадиган (сув насослари ёрдамида айлантириладиган) тизимдан фойдаланилади. Бунда қозон билан иситиш асбобларини ўзаро баландпаст ўрнатишнинг фарқи йўқ.
Сув билан иситиш билан и. тизимлари икки ёки бир қувурли ва оқова бўлиши мумкин. Бир қувурли схемада ҳар бир иситиш асбоби битта қувурга (стоякка) уланади. Қувурдан ўтаётган сувнинг бир қисми иситиш асбобига кириб ўтади, бир қисми тўғри ўтиб кетаверади. Икки қувурли схемада барча иситиш асбоблари икки қувур (иссиқ ва совуқ сув қувурлари)га параллел уланади. Оқова схемада сув барча иситиш асбобларидан ўтади. Иситиш тизими тўғри ишлаши (ҳаво тиқини пайдо бўлмаслиги) учун ундан ҳаво чиқариб юборилиши керак. Шу мақсадда тизимдаги ҳар бир иситиш асбобига энг юқори нуқтага ҳаво чиқаргичлар қўйилади.
Йирик шаҳарларда иссиқ сув иситиладиган объектларга марказлаштирилган усулда етказилади. Бунда Сув билан иситиш билан и. тизими ташки тармоққа уланади. Агар ташқи тармоқдаги сув т-раси иситишнинг гигиеник талаблари (касалхоналар учун 85°, турар жойлар учун 105°)дан юқори бўлса, иссиқ сувга совуқ сув аралаштириб юборилади (насос ёрдамида) (раемга қ.). Ёзги мавсумда иситиш асбоблари ва қувурлар занглаб крлмаслиги учун тизимда сув қолдирилади.