СУВГА САКРАШ

СУВГА САКРАШ — спорт тури; трамплиндгм (1 ва 3 м) ва миноравишка (5, 7,5, 10 м)дан Сувга сакраш усуллари бор. С. с. турли хил айланишларни ўз ичига олади ва сувга калла ёки оёқ ташлаб кам сув сачратиб тик тушиш билан тугайди. Сувга сакрашнинг дастлабки ҳолатда олд томон билан туриб ва тескари туриб, қўлларга таяниб туриб, айланишлар йўналишлари бўйича — олдинга, орқага ва буралиббуралиб; мураккаблиги бўйича — мураккаблик коэффициенти (сони ва буралишларнинг мураккаблиги)га кўра сакраш кўринишлари бор. Спорт тури сифатида Сувга сакраш 19-а. ўрталарида Германияда пайдо бўлган. 1890 й. дастлабки халқаро мусобақалар ўтказилган. 1Европа чемпионати 1926 й. да, жаҳон чемпионати 1973 й. да ўтказилган. Олимпиада ўйинлари дастурига 1904 й. (аёллар учун 1912 й.) киритилган. Олимпиада мусобакалари трамплинда туриб 5 та мажбурий ярим айланиб сакраш ва аёллар учун 5 та эркин сакраш ҳамда эркаклар учун 6 та эркин сакраш, минорада туриб 4 та мажбурий ва аёллар учун 4 та, эркаклар учун 6 та эркин сакраш машқларидан ташкил топади. Мусобақалар 2 босқичда — дастлабки ва финал (8 энг кучли спортчи иштирокида) босқичда ўтказилади. Ҳар 2 ҳолда ҳам дастурни спортчилар тўлиқ бажаришлари керак.


Кирилл алифбосида мақола: СУВГА САКРАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ГЕРМАНИЯ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты