ШЎРОБ КЎМИР КОНИ

ШЎРОБ КЎМИР КОНИ — Туркистон тоғ тизмасининг шим. этагидаги кон. Умумий майд. 250—300 км2 бўлиб, ғарбий (Қиргизистон ҳудудида) ва шарқий (Тожикистон ҳудудида) қисмларга бўлинади. Ғарбий қисмга Шўроб III, Гарм ва Мадиген майдонлари, шарқий қисмга эса Шўроб I, Шўроб II, Самарқандак майдонлари киради. Шўроб кўмир кони геологик жиҳатдан палеозой, юра, бўр ва тўртламчи давр жинсларидан ташкил топган. Палеозой жинслари метаморфизмга учраган сланец ва оҳактошлардан, юра жинслари кулранг гилтош, қумтош ва конгломератлардан иббрат. Кўмир қатламлари, асосан, қуйи ва ўрта юра ётқизиқларида жойлашган. Шўроб I майдонида 10 та қатлам бўлиб, шундан «в» қатлами қазиб олиш мумкин бўлган 3—20 м қалинликда. Шўроб II майдонидаги 27 та қатламдан 12 таси шундай қалинликка эга. Кўмир қатламларига энг бой майдон Шўроб III бўлиб, унда 53 та қатлам бор. Кўмир қатламларининг умумий қалинлиги 123 м. Ш. к. к. нинг кўмири — қўнғир қўмир; очиқ ҳавода сақланганда кучли оксидланишга мойил бўлиб, ёниб кетиш хусусиятига эга.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРОБ КЎМИР КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ТОЖИКИСТОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты