ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ МАЖМУАСИ

ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ МАЖМУАСИ — жаҳондаги энг йирик газ саноати корхоналаридан бири. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси таркибига кирувчи унитар шўъба корхона. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Шўртан шаҳарчасида жойлашган. 150 га дан ортиқ майдонни эгаллайди. Маҳаллий конлардан олинадиган газни қайта ишлаб, органик синтез, полиэтилен, ёқилғи гази, суюлтирилган газ, газ конденсати, донадор олтингугурт, полиэтилен тагликлар, полиэтилен пленкалар ишлаб чиқаради.

Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши 1998 йилдан бошланган. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг мустақиллик йилларида амалга оширган энг яхши лойиҳаларидан ва халқаро ҳамкорлик маҳсулларидан биридир. 2001 йилда ишга туширилди. 2002 йил 15 авг. да биринчи полиэтилен олинди.

Мажмуа қурилишида АҚШнинг «ABB Lummus Global», «Honeywell», Германиянинг «Fisher», «Ermafa», Канаданинг «Nova Chemicals», Италиянинг «Renco», «ABB Soimi», Япониянинг «Mitsui», «Nisho Ivai», Франциянинг «Upedex», Россиянинг С«оюзвнештранс», ВНИИГаз фирма ва компаниялари фаол қатнашди. Шунингдек, АҚШ нинг «Эксимбанк», «Чейз Манхеттен Банк», Франциянинг «Париба», Германиянинг «Коммерцбанк», Япониянинг «Эксимбанк», «Гермес» суғурта агентлиги ўз инвестициялари билан иштирок этди. Мажмуанинг технология қисми газни тозалаш қурилмаси, полиэтилен гранула (донача)лари ишлаб чиқарадиган зддан иборат.

Лойиҳа қувватига кўра, мажмуа бир йилда 4,2 млрд. м3 газни қайта ишлайди, 125 минг т полиэтилен гранулалари, 137 минг т суюлтирилган газ, 103 минг т газ конденсати, 4 минг т донадор олтингугурт, шунингдек, 4,2 млрд. м3 товар газ (ёқилғи) ишлаб чиқаради. 2004 йилда 100 минг т полиэтилен, 85 минг т суюлтирилган газ, 88 минг т газ конденсати, 2,6 млрд. м3 товар газ, 100 т олтингугурт ишлаб чиқарилди.

Мажмуа маҳсулотининг 60% дан ортиғи хориж — Украина, Россия, Қозоғистон, Болтиқбўйи, Польша, Венгрия, Австрия, Греция, Туркия, Эрон, Покистон, Хитой ва бошқалар мамлакатларга экспорт қилинади.


Кирилл алифбосида мақола: ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ МАЖМУАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты