СУРМА РУДАЛАРИ

СУРМА РУДАЛАРИ — таркибидаги сурма саноатда фойдаланиш учун техник томондан қулай ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган бирикма ва концентрацияларда мавжуд табиий минерал ҳосилалар. Сурма Та, Pt, Vi, Ag, In, Se элементлари каби Ер пўстида кам учрайди. Табиатда сурманинг сульфиди — антимонит (Sb2S3) анча кенг тарқалган, унда 71,4% сурма бор. С. р. баъзан Sb, Cu, Hg, Pb, Fe нинг мураккаб сульфидлари (бартьерит, жемсонит, тетраэдрит, ливингстонит ва б.), шунингдек, сурма оксидлари (сенармонтит, сервантит, стибиконит ва б.), оксихлоридли (надорит ва б.) сурма бирикмаларидан иборат. Қатламли руда таналарида сурма микдори: 1 — 10%, томирсимон руда жинсларида 3—50% (ўртача 5—20%) энг ками 1,5 — 2% ни ташкил қилади. Сурма рудалари тоғ жинсларидаги дарзликларни паст трали гидротермал эритмалар билан тўлдирилиши ҳамда уларни сурма минераллари билан ўрин алмашишидан ҳосил бўлади. Сурма рудалари саноат конларининг асосий массаси генетик жиҳатдан гидротермал гурухнинг плутогенли (таркибида сурма бўлган полисульфид рудалар ва комплекслилар кўп), телетермал (монометалл антимонитли рудалар) ва вулканогенли (оксидли, оксихлоридли рудалар) синфларига мансуб. Сурма рудалари конларининг кўпчилиги телетермал генезисга эга. Саноатда бундай конларнинг, асосан, 2 тури сланецлар остидаги оҳактошларнинг кремнезем ва сурма бирикмалари билан метасоматик ўрин алмашиши натижасида ҳосил бўлган мустаҳкам катламсимон уюмлардаги қатламли тана, линза, уялар ва штокверклардан (Қадамжой, Тераксой, Жижикрут — Ўрта Осиё; Сикуаншань — Хитой) ҳамда гидротермал ўзгаришларга учраган сланецларда томирсимон ёки ўзаро кесишган кварцантимонит таркибли руда таналаридан (Раздолье, Сарилах) фойдаланилади. Ушбу тур Ср., асосан, юқори сифатли кварцантимонит таркибли монометалл рудалар бўлиб, бу полисульфид комплексли рудалар баъзан ўзида флюорит аралашмаси ва Hg, Аи, Ag, Си, Pb, Zn, W, Sn, As минералларни мужассам килади. Ср. конлари, асосан, ёпиқ — ер ости усулида қазиб олинади. Томирли конлардаги штуфли бой рудалар бойитишни талаб қилмайди, бир оз камбағалроқ рудалар гравитационфлотацион усулида сурманинг 30—55%ли концентрациясини олиш билан бойитилади. Табиатда Ср. комплексполисульфид таркибда учрайдиган кон тури кўп; булар қаторига мисникельсурмали Садбери (Канада), Норильск (Россия); сурмавольфрамли Таоань, Воси (Хитой); сурмасимобмаргимушли Ҳайдаркон (Қирғизистон), сурмаолтинкумушли Гравелот (ЖАР), Саншайн (АҚШ) ва б. Дунёдаги энг йирик сурма конлари сифатида Таоань, Воси, Сикуаншань (Хитой), Қадамжой (Қирғизистон), Жижикрут (Тожикистон), Сарилах, Раздолье (Россия), Хаммимат (Жазоир), Сенатор (Туркия), Чуркини (Боливия)ларни қайд қилиш мумкин. Ўзбекистонда эса, фақат ғарбий ҳудудлардаги баъзи олтин конларида (Калтасой, Кўкпатос) Сурма рудалари кам учрайди. Кушон подшолиги даврида (1—4 а. лар) Марказий Қизилқумдаги конлардан қазиб олиб қайта ишланган сурманинг бошқа металлар билан кртишмалари кўп ишлатилган (яна қ. Сурма).


Кирилл алифбосида мақола: СУРМА РУДАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
МИНЕРАЛ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты