СУТ САНОАТИ

СУТ САНОАТИ — сутдан турли сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган озиқовқат саноати тармоғи. Сут саноати таркибига сариёғ, сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, қуруқ сут, сут консервалари, пишлоқ (сир), творог, бринза, музқаймоқ, казеин ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар киради. Ўзбекистонда 20-а. нинг 20й. лари охирларига қадар сутдан хонаки усулларда қаймоқ, қатиқ, айрон, сузма, қағаноқ, пишлоқ, қурт каби маҳсулотлар, қатиқни кувда пишиб сариёғ тайёрланган.

Ўзбекистонда биринчи сут з-ди 1928 й. да Тошкент ш. да ишга туширилган. 1940й. га келиб республиканинг йирик шаҳарларида қурилган 13 та сут з-ди ишлади (уларда 30,4 минг т сут қайта ишланган ва асосан ёги олинмаган сутқатиқ маҳсулотлари, сариёғ ишлаб чиқарилган). 50й. лар охирига келиб сут з-длари сони 25 тага етди (293 та сут қабул килиш пунктлари ташкил этилди), уларнинг 21 тасида буғхоналар курилди. 1960—70 й. ларда Термиз (1961), Андижон (1962), Урганч (1964), Навоий (1965), Ғазалкент (1966), Наманган (1966), Хўжайли (1968), Жиззах (1969) ш. ларида замонавий сут з-длари ишга туширилди. 1974 й. да Тошкентда бир сменада 150 т сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган сут к-ти фойдаланишга топширилди. 1975—85 й. ларда бир кечакундузда 50—30 т сутни кайта ишлайдиган Фарғона, Қўқон, Ангрен, Олмалиқ, Гулистон, Жиззах, Каттақўрғон, Чирчиқ ш. ларида сут ктлари ишга туширилди.

Сут з-длари сметана, қаймоқ, пишлоқ кдцоклаш ва сутни бутилкаларга қуйиш автомат линиялари билан жиҳозланди, 156 сепаратор бўлимлари қурилди.

Сут саноати корхоналарида кичик ёшдаги болалар учун сут маҳсулотлари, бузокларни боқиш учун сунъий сут ишлаб чиқариш. йўлга қўйилди. 1990 й. га келиб Ўзбекистон Седа 684,1 минг т ёғи олинмаган сут ва сут маҳсулотлари, 15,9 минг т сариёғ, 2,1 минг т қаттиқ ва юмшоқ пишлоқ, 20,7 минг т ёгеиз сут маҳсулотлари, 8,2 минг т музқаймоқ ишлаб чиқаридди.

90й. лардан бошлаб Сут саноати корхоналарини техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, хорижий технологиялар,1 қадоқлаш автоматлари билан жихрзлаш аматга оширилди, чет эл фирмалари билан ҳамкорликда каймоқ, казеин, йогурт каби маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, қуввати 10 тҒсутка бўлган 15 мини з-длар барпо этилди, қўшма корхоналар курилди. «Бухоросут», «Фарғонасут» акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон—Британия қўшма корхонаси, «Бравосут» (Самарқанд ш.), Ўзбекистон — «Нестле» (Наманган ш.), Тошкент ш. да «Вимм Билль Данн — Марказий Осиё» (Россия — Ўзбекистон) қўшма корхоналари шулар жумласидандир.

1993 й. да Республика гўшт ва сут саноати вазирлиги, қорамолларни бўрдоқига боқиш бирлашмалари негизида «Ўзгўштсутсаноат» бирлашмаси ташкил этилди.

Республикадаги барча тоифадаги хўжаликларда 4,03 млн. т сут ишлаб чикарилди (унинг 96% деҳқон хўжаликларида етиштирилди), 790 т сариёғ, 6,3 минг т сут ва сут махсулотлари, 2715 т музкаймоқ тайёрланди (2003). 2003 й. дек. дан тўлиқ хусусийлаштирилган Сут саноати корхоналарини бирлаштирадиган «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси таркибида 40 дан ортиқ сутни қайта ишлаш корхоналари ишлайди. Уларнинг ишлаб чиқариш. кувватлари бир сменада 1067,7 т сутни кайта ишлаш, 25 т сариёғ, 11,8 т сир, 20,8 т музқаймоқ, 15 т ёғи олинган қуруқ сут ва б. ни ташкил этади (2004). Сут саноати корхоналари замонавий пастерлаш, стерилизациялаш, совутиш, буғлаш, маҳсулотни қадоқлаш ускуналари билан жиҳозланган, авторефрижираторлар, сут ва б. махсулотларни ташийдиган автомобилларга эга.

Пўлат Турсунхўжаев, Нуриддин Мусаев.


Кирилл алифбосида мақола: СУТ САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты