ТАМБОВ ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1937 й. 27 сент. да ташкил этилган. Майд. 34,3 минг км2. Аҳолиси 1179,6 минг киши (2002), асосан, руслар (97,2%), шунингдек, украин, белорус, татар, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 23 туманга бўлинган, 8 шаҳар, 12 шаҳарча бор. Маркази — Тамбов ш. Бошқа йирик шахдрлари: Мичуринск, Моршанск. Шаҳар аҳолиси 57,2%.
Табиати. Тамбов вилояти Шарқий Европа те кислигининг марказида жойлашган ва ОкаДон (Тамбов) пасттекислигининг марказий қисмини эгаллайди. Жар куп. Ўртача бал. 110 — 115м (энг баланд жойи 219 м). Фойдали қазилмалари: ҳар хил гиллар, оҳактош, қумтош ва фосфоритлар. Даре водийсида торф ётқизиқлари бор. Иклими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси — 10,5°, — 11,5°, июлники 19,4°—20,5°. Йиллик ёғин 450—500 мм. Вегетация даври 185 кун. Дарёлари: Цна ва унинг ирмоклари. Ҳудудининг 10% ўрмон.
Хўжалиги. Тамбов вилояти — индустриалаграр рн. Саноат ишлаб чиқаришида оғир саноат — машинасозлик, металлсозлик (ялпи саноат маҳсулотининг 45%), енгил саноат (29%) ва озиқ-овқат саноати (26%) тармокдари алоҳида ўрин тутади. Киме машинасозлиги корхоналари Тамбов («Тамбовполимермаш»), Моршанск ва Первомайскийда («Химмаш»); Тамбовда вагон таъмирлаш, Мичуринскда локомотив таъмирлаш здлари бор. Тамбов, Мичуринскда автомобиль ва трактор эҳтиёт қисмлари, Моршанскда тепловозлар учун жиҳозлар ишлаб чиқарилади. Анилинбуёқ, техник резина буюмлари здлари (Тамбов), қад. саноат тармокларидан мовут кти (Рассказово, Моршанск), тикувчилик фкалари (Тамбов, Мичуринск, Моршанск), ун, шакарқанд, мой, гўшт, тамаки корхоналари ишлаб турибди.
Қ. х. да ғалла, қанд лавлаги, кунгабоқар, картошка экилади. Сабзавотчилик, боғдорчилик ривожланган. Чорвачилиги сутгўштга ихтисослашган. Хўжаликларида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Тамбов вилояти узунлиги 736 км. Қаттиқ қопламали автомобиль йўллар уз. 5120 км. Цна дарёсида кема катнайди. Асосий автомагистраллари: Москва — Тамбов — Волгоград, Тамбов — Елец — Орёл. 3 олий ўқув юрти, жамоат кутубхоналари, филармония бор. 25 тага яқин санаторийкурорт ва дам олиш муассасаси фаолият кўрсатади.