ТАНГЛАЙ

ТАНГЛАЙ — бурун ва оғиз бўшлиғини бир-биридан ажратиб турадиган анатомик тузилма. Каттиқ ва юмшоқ Танглай бўлади. Қаттиқ Танглай юқори жағ суягининг танглай ўсиғи билан танглай суяги кундаланг пластинкаларининг бирикувидан вужудга келади. Юмшоқ Танглай шиллиқ парда билан қопланган мускуллардан иборат. Юмшоқ Танглайнинг орқа учида ўсиқча — тилча бор. Юмшоқ Танглай ён томонларида равоқлар ҳосил қилиб, тил ва ҳалқум билан бирлашади. Равоқлар орасида ҳар июси томонда (учбурчак шаклида) муртак бўшлиғи бўлиб, унда танглай муртаги жойлашган. Қаттиқ ва юмшоқ Танглай шиллиқ қавати остида майда сўлак безлари, шиллиқ қаватида эса қон томирлари ва нервлар бор.

Танглай касалликлари туғма ва орттирилган бўлади. Юмшоқ ёки юмшоққаттиқ Танглайнинг туғма нуқсони кўп учрайди. Бу эмбрионал ривожланиш даври (ҳомила) да танглай ўсиқларининг ўзаро ёки юмшоқ танглайнинг мускулли тузилмаси билан жипcлашмай қолишидан юзага келади. Буни «бўри танглай» дейилади. Танглайнинг орттирилган касалликларига унинг шикастланиши еки касалликдан зарарланиши, яллиғланиши (мас., стоматит), хавфли ва хавфсиз ўсмалар ва б. киради.


Кирилл алифбосида мақола: ТАНГЛАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОДАМ
КАЛЛА СУЯГИ
ҲАЛҚУМ
ТИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты