СЎЗ ТУРКУМЛАРИ

СЎЗ ТУРКУМЛАРИ — тилдаги сўзларнинг уларда умумий категориал маънонинг (мае. отларда предметлик, феълларда ҳаракатҳолат), грамматик категориялар ягона тизимининг, ўзига хос сўз ўзгариш, шакл ва сўз ясалиш типларининг, синтактик вазифалар умумийлигининг мавжудлигига қараб ажратиладиган гурухлари (Баъзи адабиётларда «сўзларнинг лексикграмматик категориялари» деб ҳам аталади). Демак, сўзларни гуруҳларга, туркумларга ажратишда асосан уларнинг синтактик, морфологик ва маъновий (семантик) хусусиятларининг ўхшашлиги ҳисобга олинади. Ст. аввало 2 асосий гуруҳга бўлинади: мустақил Сўз туркумлари ва мустақил бўлмаган Сўз туркумлари Биринчи гуруҳга ўзбек тилида мустақил сўзлар, иккинчи гуруҳга эса ёрдамчи сўзлар, ундовлар, тацлид сўзлар ва модал сўзлар киради. Мустақил сўзлар луғавий маънога эга, номинатив вазифа бажарадиган, яъни предмет, ҳодиса, белги, ҳаракат кабиларни атайдиган ёки унга ишора қиладиган ва гапнинг мустақил бўлаги вазифасида кела оладиган сўзлардир.

Сўзлар жумлада эгаллаган позицияларига кўра ҳам тасниф қилиниши мумкин. Гапда бир хил синтактик позицияда тура оладиган ёки бир хил синтактик вазифа бажара оладиган сўзлар бир Сўз туркумларига киритилади. Бунда синтактик вазифаларнинг йиғиндисигина эмас, балки ушбу вазифалардан ҳар бирининг муайян Ст. га хослик даражаси ҳам муҳимдир. Бу вазифалар бирламчи ва иккиламчи турларга бўлинади. Мас, ўзбек тилида, бошқа бир қанча тилларда бўлганидек, от ва феъл туркумидаги сўзлар ўрни билан эга вазифасида ҳам, кесим вазифасида ҳам кела олади, лекин феъл учун кесимлик вазифаси бирламчи, эгалик вазифаси иккиламчи ҳисобланади. Худди, шунингдек, отлар учун эгалик вазифаси бирламчи, кесимлик вазифаси эса иккиламчи ҳисобланади.

Ҳар бир сўз туркуми ўзига хос грамматик категориялар тўплами билан ажралиб туради. Бу категориялар (мас, отлардаги келишик, эгалик, сон; сифатлардаги даража; феъллардаги шахссон, майл, нисбат ва б.) ҳар бир Сўз туркумлари даги аксарият сузларга тегишли буладики, бу нарса сузларни туркумларга ажратишнинг морфологик мезони саналади.

Ҳоз. мактаб грамматикаларидаги Ст. тизими, яъни сузларни туркумларига ажратиш қад. даврларга бориб тақалади. Мил. ав. 4-а. да Аристотель Ст. ни 7 га, мил. ав. 5-а. да ҳинд тилшунослари Яска, Панини 4 га бўлганлар. Кейинроқ, мил. ав. 2—1-а. ларда александриялик филологлар Фракиялик Дионисий, Аполлоний Дискол, римлик Варронлар аралаш морфологик, семантик ва синтактик асосларда 8 га (отисм, феъл, равиш, сифатдош, артикль, олмош, кумакчи, боғловчи) бўлганлар. Бунда исмлар ўз навбатида от, сифат ва сон гуруҳларини қамраб олган. Сўз туркумларининг бу тизими маълум даражада араб грамматик анъаналарига ҳам таъсир кўрсатган: араблар ҳам феълдан бошқа мустақил сузларни «исм» термини билан атайдилар. Кейинги даврларда (урта асрлар ва 19—20-а. ларда) европа ва рус тилшунослигида бу борада бир қанча таснифлар амалга оширилган булсада, улар кўпинча александрияликлар таснифига таянган ҳолда бажарилган. Турли тилларда Ст. сони ва айрим туркумларнинг ҳажми турличадир. Мас, Ст. сони ҳоз. рус тилида кўпинча 10 та деб, ўзбек тилида эса 10—12 та деб (турли дарсликлар) курсатилади. Булар 6 та мустакдл (от, сифат, сон, олмош, равиш ва феъл), 3 та ёрдамчи (кўмакчи, боғловчи, юклама) ва 3 та алоҳида (ундовлар, таклид сўзлар, модал сузлар) Ст. дир. Ст. сонининг баркарорлашмаганлиги келгусида бу соҳада янги изланишлар олиб бориш зарурлигини курсатади.

Ад.: Ўзбек тили грамматикаси [2 ж. ли], 1ж., Т., 1975; Ҳозирги ўзбек адабий тили, 1қисм, Т., 1980; Ревзи на О. Г., Ревзин И . И ., Лингвотипологические исследования, вўп. 2, ч. 2, М., 1975.

Ибодулла Мирзаев, Неъмат Маҳкамов.


Кирилл алифбосида мақола: СЎЗ ТУРКУМЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФЕЪЛ
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ГРАММАТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты