СЎРУВЧИЛАР

СЎРУВЧИЛАР, трематодалар (Trematoda) — ясси чувалчанглар синфи. Ҳайвонлар, баъзан одамнинг ички паразита. Тўғри ичакли киприкли чувалчанглардан келиб чиққан. Гавдасининг уз. бир неча мм дан 5 см (баъзан 1,5 м) гача. Шакли баргсимон, баъзан чўзиқ. Одатда, 2 сўрғичи бор. Оғиз сўрғичи гавдасининг олдинги учида, унинг тубида оғиз тешиги жойлашган. Қорин сўрғичи оғиз сўрғичидан орқароқда, баъзан гавдасининг кейинги қисмида. Тана қоплоғичининг эпителий ҳужайралари паренхимага ботиб кирган, киприксиз. Ҳаёт цикли мураккаб насл галланиши ва хўжайин алмашиниш орқали боради. Тухуми сувга тушганида ундан киприкли личинка — мирацидий чиқади. Личинка 1оралиқ хўжайин (моллюска) танасига ўтиб, спорацистага айланади. Спорациста педагенез (личинка даврида кўпайиш) орқали 2личинка — редийни ҳосил қилади. Редийлар ичида 3личинка — думли церкарийлар етишади. Церкарийлар сувга чиқиб, 2оралиқ хўжайин (сув ҳашаротлари личинкаси)ни зарарлайди ва цистага ўралиб, метацеркарийга айланади. 5000 дан кўпроқ тури бор. Сўрувчилар — ҳайвонлар ва одамда трематодоз касаллигини пайдо қилади.


Кирилл алифбосида мақола: СЎРУВЧИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ОДАМ
АМУДАРЁ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты