СЎФИТЎРҒАЙ

СЎФИТЎРҒАЙ (Galerida cristata) чумчуқсимонлар туркумига мансуб қуш. Танасининг уз. 180—190 мм, вазни 45 г гача. Бошида патлардан иборат «кокил»и бўлади. Ерда яхши югуради. Патлари қўнғиркулранг, усти қорамтир доғли, қорни эса сарғишоқ, томоқ ва кўкрагида қўнғир холла ри бор. Ғарбий ва Марказий Европа, Осиё ва Шим. Африкада тарқалган. Уясини ердаги пана жойларга қуради. 3—4 та тухум қўяди. Модаси уни 12 — 13 кун босади. Болалари 9—10 кундан кейин уяни ташлаб кетади. Сўфитўрғай ҳашаротлар, ўсимлик қисмлари ва уруғлари билан озиқланади. Ўзбекистонда ўтроқ яшайди.


Кирилл алифбосида мақола: СЎФИТЎРҒАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ЕР
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты