СЎХ ГАЗ-НЕФТЬ КОНИ — Фарғона вилояти Риштон туманидаги кон. Қўқон ш. дан 30 км жан. да антиклиналь бурмада жойлашган. 1956 й. да ишга туширилган. Структуранинг марказий қисмидан Сўх дарёси кесиб ўтади, рельефнинг мутлақ бал. 850—864 м. Шим. Сўх бурмасида палеозой, мезозой ва кайнозой ёткизиқдари бор. С. г. к. да 1946 — 68 й. ларда 139 та бурғи қудуғи қазилиб, ундан 59 тасидан саноат миқёсида нефть ва газ олинган. Сўх газ-нефть кони кўп қатламли, газ ва кисман нефть палеоген ётқизиклари горизонтларида учрайди; 6горизонтдаги нефть уюмида газ қалпоғи бор. Бўр ва юра даврлари горизонтларида ҳам газ уюмлари мавжуд. 2горизонт 1070—1350 м чуқурликда очилган. Қатлам, асосан, майда қумтошлардан иборат, калиршиги 14 м, ғоваклиги 9 — 38%, газлилик майд. 7,7 км2, уюм бал. 240 м. Газ зичлиги 0,676 г/см3. Барча горизонтларда газнинг таркиби турлича. Нефть уюми шарқий кўтарилмада очилган, 4горизонт риштон қатламлари орасида жойлашган, оҳактошли, остки қисми майда қумтошли. Фойдали қалинлиги 3 м. Ғоваклиги 2,7616,4%. Қатлам 13001420 м чуқурликда очилган. Нефтьгазлилик майдони 1038 га. Нефть зичлиги 0,880 г/ см3. Таркиби (%да): асфальтенлар 0,90, акциз смоласи 14,7, кокс 2,5, парафин 7,9. Нефть енгил, кам олтингугуртли (0,12%). 8горизонт бухоро қатининг юқори қисмида жойлашган, қумли оҳактошлар, гил, ангидрит ва қумтошлардан иборат. Қалинлиги 33 м, маҳсулдор қатчаларнинг умумий қалинлиги 16 м, ғоваклиги 15—21% бўлиб, 1470—1590 м чуқурликда очилган. Конда 1961 й. бўр ётқизикларидаги газ оқими 8горизонтнинг гумбазига йўналтирилган. 1963 й. қатламдаги босимни бир меъёрда сақлаш учун нефть чегараси ташқарисига сув бостирилган ва 1964—67 й. лар давомида босим пасайиши олди олинган. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмоқда.