ТАРИХ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Тарих институти — Ўзбекистан, ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихини ўрганувчи, тарих соҳасидаги и. т. ларни мувофиқлаштирувчи, юқори малакали илмий кадрлар тайёрловчи тадқиқот муассасаси. 1943 й. 4 нояб. да СССР ФА Ўзбекистон филиали Тил, адабиёт ва тарих инти негизида ташкил топган. Дастлабки пайтда интда совет жамияти тарихи, янги тарих, кад. ва ўрта асрлар тарихи, археология, этн. ҳамда ҳуқуқ бўлимлари бўлган. Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш борасида олиб борилган и. т. ишлари кўламининг кенгайганлиги ҳамда етарли илмий кадрлар тайёрланганлиги туфайли мустақил и. т. институтлари — Фалсафа ва ҳуқуқ инти (1958, Тошкент), Археология инти (1970, Самарканд) ажралиб чиққан.
Совет даврида ҳукмрон мафкура таъсирининг катта бўлишига қарамасдан инт ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг энг к,ад., ўрта асрлар, мустамлака даври бўйича йирик и. т. ишлари амалга оширилган. Тарих институтининг ривожида Я. Ғуломов, И. Мўминов, М. Андреев, О. Сухарева, К. Шониёзов, P. Аминова, М. Охунова, Б. Лунин, Ҳ. Зиёев, Р. Ражапова, Д. Алимова ва б. олимларнинг хизматлари катга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги карори (1998 й. 27 июль) инт ташкилий тузилмаси ва тарих фанининг вазифаларини стратегик жиҳатдан ўзгартирди. Ушбу қарорга кўра, тарихчилар томонидан миллий мустақиллик нуқтаи назаридан ўзбек халқи ва унинг давлатчилиги тарихи концепцияси ишлаб чиқилган. Институтнинг тадқиқот ишлари шу концепция асосида амалга оширилмоқда. Тарих институти Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатчилик асосларини юзага келтирган тарихий шартшароитлар ва давлатнинг келиб чиқиш масаласини атрофлича тахлил этиш ва аниқлаш; ўзбек халқи этногенези муаммолари бўйича археологик ва барча турдаги ёзма манбалар тадқиқотлари натижаларини жамлаш, ҳар томонлама илмийқиёсий таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш, энг қадимдан ҳозирга қадар давлатчилик тарихий босқичларида ҳудудимизда яшаган халқларнинг сиёсий, ижтимоийиқтисодий, маданий ва маънавий қаёти масалаларини ўрганиш, холисона тадқиқотлар натижалари асосида илмий, илмийоммабоп асарлар, дарсликлар яратиш устида иш олиб боради. Интда 30 дан ортиқ монография, илмийоммабоп рисола, 5 та илмий тўплам, 11 дарслик ва ўқув қўлланмаси нашр этилди (1998—2004).
Тарих институти қошида Республика тарих тадқиқотларини мувофиқлаштирувчи кенгаш; тарихий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларини муҳокама ва чоп этиш бўйича Республика эксперт комиссияси иш олиб боради. Тарих институтида докторантура, аспирантура ва тадқиқотчилик тизими мавжуд бўлиб, ундан чет эллик тадқиқотчилар ҳам (жумладан, АҚШ, Корея, Франция, Туркия, Япония ва б. мамлакатлардан) фойдаланадилар. Тарих институти қошида тарих фанлари дри илмий даражасини олиш учун ихтисослаштирилган илмий кенгаш мавжуд. Тарих институти негизида барча тарихчиларни бирлаштирувчи Яҳё Ғуломов номидаги «Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи» республика илмий семинари мунтазам фаолият кўрсатади.
Тарих институти «Ўзбекистон тарихи» илмий журналига эга (1998 й. июлда асос солинган, йилда 4 марта нашр этилади). Шунингдек, и. т. лар бўйича даврий тўпламлар, «Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар» ва «Ўзбекистон тарихининг янги саҳифалари» туркумида илмийоммабоп тўпламлар нашри йўлга қўйилган.
Тарих институти ҳузурида ЎзМУ, Тошкент давлат шарқшунослик инти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унти, Самарканд давлат унти ва Низомий номидаги педагогика унти иштирокида «Ўзбекистон тарихи» қўшма кафедраси ташкил қилинган ҳамда тарих фанига ихтисослаштирилган Тошкентдаги 9, 216 ва Бухородаги 6 ўрта мактаблар билан ҳамкорлик олиб боради.
Тарих институтида халқаро алоқалар кенг йўлга қўйилган. Жумладан, сўнгги йилларда Тошкентда ўтказилган бир қатор халқаро анжуманларнинг («Жадидчилик: ислоҳот, янгиланиш, мустақиллик ва тараққиёт учун кураш», 1999, Германия билан ҳамкорликда; «Марказий Осиё тарих кўзгусида: ўтмишдан келажакка», 2002, Корея билан ҳамкорликда; «Марказий Осиё цивилизациялашган тараққиёт йўлида», 2003, Корея билан хдмкорликда; «Шарқ тарихида ёшлар ҳаракати», 2003, Голландия билан ҳамкорликда) ташкилотчиси бўлди. ЮНЕСКО томонидан нашр этилган «Марказий Осиё цивилизациялари тарихи» кўп жилдлик асарнинг муаллифлари таркибида инт илмий ходимлари — Д. Алимова, Р. Мукминова, Р. Ражапова, Э. Каримов, А. Муҳаммаджоновлар қатнашдилар.
Тарих институтининг Ўзбекистон давлатчилиги тарихи, моддий маданият тарихи, этн., тарихий этн. ва этник тарих, тарихшунослик ва илмий библиографик ахборот, мустамлака даври тарихи, мустақиллик даври тарихи бўлимларида 20 та фан дри, 25 та фан номзоди фаолият кўрсатади (2004).