ТАФСИР

ТАФСИР (араб. — шарҳ, тушунтириш, очиб бериш, изоҳ) — ислом анъанасида асосан Қуръони карим оятларини шарҳлаш, тушунтириб бериш. Қуръон оятларини Тафсир қилиш Муҳаммад (сав) даврида вужудга келиб, бу илм Муҳаммад (сав)дан саҳобаларга, саҳобалардан тобеъинларга мерос қолди. Саҳобалар ва тобеъинлар асрида Тафсир оғзаки ривоят ва накл шаклида бўлиб, таълиф қилиб ёзилмаган. Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва б. машҳур Тафсир чи бўлганлар. Тафсирдан биринчи китоб ёзган шахс Абдумалик ибн Журайждир (8-а.). Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Яҳё ибн Салом, Абу Бакр Нисобурий ва б. муфассирлар Тафсир ёзишда шуҳрат топдилар. Тафсир қилишнинг ривожланиши жараёнида Тафсирнинг турли услублари (сахиҳ ҳадислар ва саҳобаларнинг қавллари билан Тафсир қилиш; ўз фикри ва ижтиҳоди билан Тафсир қилиш; оятнинг зохирий маъносига қарамай, унинг махфий ишоралари тақозоси билан Тафсир қилиш) пайдо бўлди. Кейинчалик Тафсирнинг йўналишлари кўпайиб кетди. Ҳозир дунёда Қуръони каримга 1700 дан ортиқ Тафсир ёзилганлиги маълум.

Ўзбекистон ҳудудидан чиққан Абу Мансур Мотуридий машҳур Тафсир чилардан ҳисобланади. У Қуръон оятларини аҳл ассунна валжамоа нуқтаи назаридан Тафсир қилган. Абу Лайс Самарқандий, Замахшарий, Фахриддин Розий, Махмуд Насафийлар ҳам Тафсир ёзишда мапгҳур бўлганлар. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Қуръони каримни ўзбек тилига таржима ва Тафсир қилиш имконияти туғилди. Бу соҳада шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, шайх Абдулазиз Мансур, Алоуддин Мансур каби уламоларни мисол қилиб келтириш жоиз. Абдулазиз Мансур.


Кирилл алифбосида мақола: ТАФСИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚУРЪОН
ИСЛОМ
ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты