ТАЪЛИМНИНГ СИНФ-ДАРС ТИЗИМИ

ТАЪЛИМНИНГ СИНФ-ДАРС ТИЗИМИ — мактабда ўқув жараёнини ташкил этиш тизими. Унда ўқувчилар ёш хусусиятлари ва ўқиш муддатларига кўра муайян синфларга ажратилиб, таълим ўқув режаси ва дастурига мувофиқ, асосан, даре шаклида олиб борилади. Таълимнинг синф-дарс тизими индивидуал таълим ўрнида вужудга келиб, унинг айрим белгилари қад. мактабларда ҳам мавжуд бўлган. 10-а. га келиб, Араб халифалигига қарашли Ироқ, Сурия, Миср сингари мамлакатлардаги мактабларда амалдаги «имло» усули ўрнига «тадрис» усули жорий этилиши ҳар бир ўқувчи билан алоҳида шуғулланишга асосланган ўқитиш тизими ўрнига таълимнинг муайян микдордаги болалар жамоаси билан бирваракайига олиб борилиши мўлжалланган даре шаклини юзага келтирди. Лекин ислом пед. сида даре тушунчаси мавжуд бўлгани ҳодда синф тушунчаси қатъий эмасди. Таълимнинг синф-дарс тизимини назарий жиҳатдан тўла асослаб, ўқитиш амалиётига татбиқ этган киши буюк чех педагоги Я. А. Коменский бўлган. У ўзининг «Буюк дидактика» (1632), «Яхши ташкил этилган мактаб қонунлари» (1653) асарларида ўқитишнинг синфдарс тизимини ҳар жиҳатдан асослаб берди. Бунга кўра, ўқувчиларни мактабга қабул қилиш вакти, бола ёши, ўқишнинг бошланиш ва тугалланиш пайти, ўқувчиларнинг ўқиш вакти қатьий чегараланадиган, машғулотлар режага мувофиқ муайян тартибда ташкил этиладиган бўлди. Танаффус, таътил сингари тушунчалар Я. Коменский тавсияларига мувофиқ жорий этилган. Таълимнинг синф-дарс тизими 19-а. га келиб Европанинг кўплаб мамлакатларида мактаб таълимининг етакчи тизимига айланди.

Таълимнинг синф-дарс тизими Ўзбекистонда 19-а. охири — 20-а. бошларида жадидлар ташкил этган янги усул мактабларида жорий этилди. Унгача йил давомида мактабга янги ўқувчилар қабул қилинаверган, турли ёшдаги болалар гуруҳларга ажратилмай, бирга ўқитилаверган. 20-а. бошларида дунёнинг кўпгина давлатларида мажбурий таълим жорий килиниши Таълимнинг синф-дарс тизимининг кенг ёйилишига сабаб бўлди. Синфларни ташкил этишда асосий кўрсаткич болаларнинг ёш ва ривожланиш даражасидаги умумий жиҳатлардир. Айни вактда, бир хил ёшдаги болалар ўртасида тараққиётнинг турли даражасида булганлар борлиги учун ҳам синфларни жамлашда турли тажрибалар қилиб кўрилди. АҚШ ва Буюк Британия сингари мамлакатларда ўқувчилар қобилиятига қараб параллел синфларга тақсимланди. Бу ҳол «кучли», «ўрта» ва «буш» синфларни вужудга келтириб, ўқув материалларини ўзлаштиришни ҳар хиллаштирди.

Таълимнинг синф-дарс тизимида ўқувчи бир дареда ўзлаштириши керак бўлган билим, кўникма ва малакаларни белгилаб олиш, уни болаларга етказиш тартибини тайин этиш, ўқув материалларини тизимли равишда тақцим этиш нисбатан осон амалга оширилади. Унда ўқувчилар фаоллигини ошириш имконияти ҳам кўп. Чунки ёш ва аклий имкониятлари бир-бирига яқин бўлган болалар ўқув жараёнида тортинмай, фаол иштирок этиши мумкин. Шунингдек Таълимнинг синф-дарс тизими машғулотларни уюштиришнинг экскурсия, лаб. ишлари, кузатиш сингари шаклларидан фойдаланишни ҳам инкор этмайди. Таълимнинг синф-дарс тизими умумтаълим мактабларидан ташқари, ўрта махсус ва олий таълимда ҳам қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТАЪЛИМНИНГ СИНФ-ДАРС ТИЗИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДИДАКТИКА
ТОШКЕНТ
ИРОҚ
ИСЛОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты