ЦИКЛОН

ЦИКЛОН (юн. kyklon — айланувчи) — атмосферанинг паст босимли области. Асосан, икки хил ҳаво массаси чегарасида (ҳаво фронтида) юзага келиб, Циклон марказида ҳаво босими энг паст, чеккаларида юқори бўлади. Шамол атрофдан Циклон маркази томон эсади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши таъсирида шамоллар Шим. ярим шарда соат стрелками ҳаракати йўналишига тескари, Жан. ярим шарда соат стрелкаси йўналишида ҳаракатланади. Циклон марказида босим 950—960 мбар, баъзида 920—930 мбар бўлади. Паст босимли областни ўраб турган изобаралар диаметри бир неча юз км дан 2—3 минг км. гача етади. Ана шу майдонда ҳаво айланма ҳаракат қилади. Кучли шамоллар эсиб, тезлиги 20 м/сек. ва ҳатто 30 м/сек. дан хам ошади. Ҳаво Циклон марказий қисмидан юқорига ҳаракат қилгани учун унда купинча ҳаво булутли бўлади. Ҳаво уюрма ҳаракат қилганидан Циклонга Ернинг турли кенгликларидан ҳар хил ҳаво массалари оқиб келади. Шунинг учун ҳам ҳаво т-раси турли қисмларида турлича бўлади. Шим. ярим шарда Циклон ларнинг олд томонида шамоллар жан., жан.-ғарбдан эсгани учун ҳаво илиқ бўлади, атмосфера босими пасаяди, ҳавода будут кўпайиб, ёғин ёғади. Циклон маркази ўтгандан кейин шим. ва шим.ғарбдан совуқ шамол келади. Қишда ёмғир қорга айланиб, антициклон бошланади. Тропиклардан бошқа жойларда ёғиннинг асосий қисми айнан Циклонда ёғади. Шаклланишининг дастлабки боскичида Циклон тропосферанинг қуйи қисминигина ўз ичига олади. Етилган Циклон бутун тропосферани қамраб олиши ва ҳатто стратосферанинг қуйи қисмига тарқалиши мумкин. Циклонлар мўътадил минтақаларда, асосан, ғарбдан шарққа ҳаракатланади. Циклоннинг ўртача тезлиги 30—45 км/соат, баъзида а 100 км/соатга етади. Циклон ўтган ҳудудда атмосфера босими ва шамол билан бирга ҳаво т-раси, намлиги, булут ва ёғин миқдори ҳам ўзгаради. Тропик кенгликларда вужудга келадиган тропик циклонлар диаметри кичикроқ (100—300 км), марказида босим 950 мбар, баъзан 900 мбардан ҳам паст бўлади. Шу сабабли бундай Цларда босим фарқи жуда катта бўлганидан кучли шамоллар — довуллар эсади (қ. Тўфон). Шамолнинг ниҳоятда тез эсиши ва кўп ёғин ёғиши оқибатида денгизларда кучли тўлқинлар кўтарилади, қурукликда катта вайронагарчиликларга сабаб бўлади. Ўзбекистонга Атланмка океанидан келадиган Циклонлар қишда илиқ, ёмғирли, қорли об-ҳаво келтиради.


Кирилл алифбосида мақола: ЦИКЛОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ц ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ОКЕАН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты